ПОРАХЎРЛИК

ПОРАХЎРЛИК — пора олиш, пора бериш, бу ишда воситачилик қилиш каби мансабдорликжиноятлари. Порахўрлик моддий бойлик ёки мулкий манфаат эвазига муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик билан тавсифланади. Ўзбекистон Республикаси ЖК га кўра, у бошқарув тартибига қарши жиноятлар сирасига киради. ЖК бўйича, пора олиш деганда мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи, ёки воситачи орқали моддий қимматликлар олиши ёки мулкий наф кўриши тушунилади. Бундай жиноят учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача микдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан махрум этилган ҳолда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Ушбу жиноят оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилганда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси та-йинланади. (ЎзР Жиноят кодекси, 210модда). Пора бериш деганда мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи оркали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш тушунилади. Пора бериш жинояти учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача микдорда жаримадан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиштача жазо тайинланади (ЎзР Жиноят кодекси, 211модда). Башар-ти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ёки бу шахс жиноий харакатлар содир этилгандан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри б-н арз килса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод этилади. Пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш — пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳисобланади. Бундай жиноят учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача микдорда жаримадан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан махрум қилишгача жазо белгиланган (ЎзР Жиноят кодекси, 212 модда). Воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳакда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. Порахўрлик ниқобланган шаклда ҳам амалга оширилиши, пора қар хил моддий бойликлар (пул, чет эл валютаси, қиммат-баҳо буюмлар, қимматбаҳо қоғозлар, озиқ-овқат ёки паст баҳодаги саноат моллари) шаклида бўлиши мумкин. Пора предметига муайян хизматлар ҳам киради. Айтайлик, тиббий ёки дам олиш уйларига бериладиган йўлланмаларни такдим этиш, таъмирлаш, қурилиш ва б. шу каби ишларни бажариш. Бир қанча мамлакатларда мансабдор шахсларнинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқукларидан шахсий бойиш мақсадидаги суиистеъмолликлари, уларнинг порага сотилиши ҳолларини кузатиш мумкин (қ. Коррупция).

Мирзаюсуф Рустамбоев.

Loading...