ПОРФИР

ПОРФИР (юн. porphyreos — олов ранг) — порфирли структурам эга эффузив палеотип нордон тоғ жинсларининг умумий номи. Асосий массаси кўпинча кварц, дала шпати, шох алдамчиси ёки тоғ шишасидан иборат бўлади. Порфирнинг 2 тури маълум: ортоклазли Порфир (ортофир) — трахитнинг палеотип аналоги ва кварцли Порфир — липаритнинг аналоги. П. Россияда (Сибирь, Урал), Кавказда, Ўзбекистонда эса Ҳисор, Чат-кол, Нурота ва б. тоғларда, қад. вулкан тоғ жинслари қатламлари орасида уч-райди. Порфирнинг таркиби ва пайдо бўлиш шароитини ўрганиш у билан боғлиқ фой-дали қазилма конларини топишга им-кон беради.

Prev Article

ПОРТУГАЛИЯ

Next Article

ПОРФИРИТ