ПОРФИРИТ

ПОРФИРИТ — таркибида кварц бўлмаган эффузив палеотип тоғ жин-си; андезитта ўхшаш. Порфиритда 60—65% SiO2 бўлади. Шишадан иборат асосий масса орасида плагиоклаз, андезин, баъзан пироксеннинг йирик кристаллари уч-райди. Таркибига қараб базальтли, плагиоклазли, пироксенли ва б. турларга бўлинади. Бурмали ва платформали областлардаги турли геологик ёшдаги ётқизиқлар орасида кенг таркалган.

Loading...