ПОРОХ — кўп компонентли портловчи моддаларнинг зичлаштирилган қат-тиқ (конденсирланган) аралашмаси. Порох ҳавосиз муҳитда барқарор ёниб, катта микдорда қизиган газсимон маҳсулотлар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Порохнинг ёниши ташки босимнинг кенг оралиғида (0,1—1000 МПа) иссикдикни қаватдан қаватга ўтказишга асосланган. 2 хил Порох фаркданади:
1) ту тун-сиз Порох (нитроцеллюлоза асосидаги) пироксилинли Порох, карбитлар ва баллиститларга бўлинади;
2) аралашмали Порох (ёқилғи ва оксидловчидан иборат), жумладан тутунли П. (қора П.) кон ишида декоратив тошлар (мармар, диабаз ва б.)нинг йирик бўлакларини ажратиб олишда, тутунсиз П. карьерларда портлаш ишларида, артиллерия ва ўқли қуролларнинг ўқдорилари сифатида, пиротехник қурилмалар ва б. да қўлланади.