ПОРТ-О-ПРЕНС — Гаити давлати пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Гаити о. нинг ғарбий қисмида жойлашган. Иқлими тропик, ўртача т-ра янв. да 25°, июлда 28°. Йиллик ёғин 1355 мм. Аҳолиси 846,2 минг киши (1995). Мамлакатнинг Кариб денгизи соҳилидаги муҳим порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Ша-карқанд з-длари, тамаки, тўқимачилик, цемент саноати корхоналари мавжуд. Ром ишлаб чикарилади. Ун-т, Гаити халқлари музейи, миллий музей, консерватория ваҳ. к. бор. П.-о-П. га 1749 й. да асос солинган. 1770 й. дан Фран-циянинг Сан-Доминго мустамлакасининг маъмурий маркази. 1804 й. 1 янв. дан мустақил Гаити пойтахти. Меъморий ёдгорликларидан Сан-Суси саройи ва Рамьер тарихий боғи сақланган.