ПОРТЛАШ

ПОРТЛАШ — оний вақтда чегараланган ҳажмда катта миқдорда энергия ажралиб чиқиш жараёни. Маълум хажмни эгаллаб турган модда П. натижасида энергия ажратиб, атрофдаги муҳитни жуда катта куч билан ҳаракатга келти-рувчи юқори босимдаги қизиган газга айланади. Портлаш қаттиқ жисмда унинг емирилиши ва парчаланиши билан кузатилади. Муҳитнингт-раси, зичлиги, босимининг кескин кўтарилишидан юзага келган ҳаракат П. тўлқини дейилади. Бу тўлқин муҳитда жуда катта тезлик билан ҳаракатланади. Портлаш вакуумда юз берса, Портлаш энергияси турли томонга катта тезлик билан учиб чикадиган портловчи моддаларнинг кинетик энергиясига айланади ва атрофдаги турли объектларга нисбатан механик таъсирни юзага келтиради. Портлаш жойидан узоклашган сари П. тўлқинининг таъсири кучсизлана боради. Энергия манбаинингтабиати ва у қандай йўл билан ажралиб чиқишига қараб Портлаш бир неча турга бўлинади. Кимёвий портловчи моддалар кимёвий бўлиниш хоссасига эга; бунда молекулалараро боғланиш энергияси иссиқлик энергияси сифатида ажралиб чикали. Портловчи моддалар учун т-ра ошиши кимёвий бўлиниш тезлигини ифодалайди. Нисбатан паст т-рада кимёвий бўлиниш жуда секин юз бера-ди, натижада портловчи модда билан атроф муҳит орасида иссиклик мувоза-нати юзага келади. Агар ажралиб чиқувчи иссикликнинг моддадан ташқарига чиқиб кетмаслигига шароит яратилса, т-ра ошиши билан кимёвий бўлиниш жараёни тезлашади, бунга иссиқлик ажратиб портлаш дейилади. Яна шундай Портлаш жараёни борки, бунда кимёвий ўзгариш портловчи модда бўйлаб бирин-кетин қатламдан қатламгатўлқин кўринишида тарқалади. Модданинг ол-динги ҳолатидан жуда юқори босимли ва т-рали ҳолатга кескин ўтишини таъминловчи бундай тўлқин зарба тўлқинидир (яна қ. Детонация).

Моддаларнинг фундаментал ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган ядро П. лари ҳам мавжуд. Бу П. атом ядросинингтаркибига кирувчи элементар зарра (протон, нейтрон) ларнинг боғланиш энергияси ажралиб чикишига асосланган. Модда ато-ми ядросининг парчаланиши натижасида нисбатан енгил ядроли элементлар ҳосил бўлади. Ядроларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган янги нейтронлар бошқа ядроларнинг парчаланишига олиб келади ва, нихрят, парчаланиш сони жуда тез усади. Шундай ўз-ўзини тезлатувчи жараёнга занжир реакцияси дейилади. 100 кг уран ёки плутоний ядроларининг парчаланиши учун керакли вакт 10~6 с ни ташкил килади. Бошкариладиган занжирли ядро реакцияси ядро реак-торида амалга оширилади.

Катта микдордаги энергия ажралиб чикадиган ядро реакциясининг яна бошка тури — енгил ядролар синтези реакцияси. Юқори т-рада юз берувчи синтез жараени термоядро реакцияси дейилади. Дейтерий ядросининг (водород изотопи 2Н) синтезида шунча массадаги ураннинг парчаланишида ажралиб чиқадиган энергиядан 3 марта кўп энергия ажралиб чиқади. Синтезга керакли т-рага эришиш учун уран ва плутоннинг ядро реакциясидан фойдаланилади. Юқорида кўрсатилган Портлаш турларида ажралиб чиқадиган энергия моддаларнинг молекуляр ва ядро боғланиш энергиясидир. Портлашнинг яна шундай турлари борки, уларда ажралиб чиқадиган энергия ташқи манбадан юборилади. Шундай Портлашга мисол қилиб муҳитнинг кучли электр разря-дини олиш мумкин. Бунда электр энергияси разрядли оралиқда муҳитни юқори т-ра ва босимли ионлашган газга айлантирувчи иссиқлик кўринишида ажралиб чиқади. Фокуслантирилган лазер нурини жисмга таъсир қилдириш йўли билан ҳам Портлаш ҳодисасини ҳрсил қилиш мумкин.

Табиатда Портлашни ҳосил қиладиган жуда кўп ҳодисалар мавжуд. Чақмоқ вақтида атмосферадаги электр разрядлари, вулқонларнинг тўсатдан отилиши, йирик метеоритларнинг ер юзига тушиши турли Портлаш ларга мисол бўла олади. Тунгус метеоритининг (1907) Ерга тушиши натижасида юз берган портлашда ~107 т тринитролуолнинг портлашида ҳосил бўладиган энергияга тенг энергия ажралиб чиққан.

Кимёвий портловчи моддалар бузиш ишларида асосий восита ҳисобланади. Ядро Портлаш ларининг бузиш қобилияти юқори. Битта ядро бомбасининг Портлаш идаги энергия 10 млн. т кимёвий портловчи модданинг энергиясига эквива-лентдир.

Портлаш илмий тадқиқот ишларида ҳам кенг қўлланилади. Портлаш газ, суюқлик ва қаттиқ жисмларнинг юқори босим ва т-радаги хусусиятларини текширишда, физиканинг номувозанат жараёнларида — турли муҳитларда масса, энергия ва импульсларнинг узатилишини, моддаларнинг фаза ўтишлари механизмларини, кимёвий реакция ва б. ҳодисаларни ўрганишда жуда муҳим. Портлаш фой-дали қазилмалар жойлашган ерни аниклаш ва уларни очишда, йўл, тўғон ва тоғлардаги тоннель қурилишларини бажаришда Портлаш жараёнидан кенг фойдаланилади (қ. Портлатув ишлари).

Loading...