ПОРТЛАТКИЧ

ПОРТЛАТКИЧ — снаряд, мина, бом-балардаги портловчи моддаларии портлатиш учун ишлатиладиган механизм. Зарбий Портлаткич (снаряд, бомба, мина ва б. нинг бирон нарсага урилиши нати-жасида ҳаракатга келади), дистан-цион Портлаткич ёки дистанцион найча (снаряд, бомба ва ракеталарнинг учиш тра-екториясида муайян вақт ўтгач ҳара-катга келади), контактсиз Портлаткич (радиолокацион, инфрақизил, оптик, акустик Портлаткич — снаряд, бомба, мина ва б. нишонга тегмасдан, ундан муайян узокдикда ҳаракатга келади), ижро-ч и П. (кодлаштирилган ташқи сигнални қабул қилиб, ҳаракатга келади) каби турларга бўлинади. Ҳамма турдаги Портлаткич, умуман, детонация занжири, портлатувчи механизмлар (тепки, электр контакт ва б.) ва сақлагич механизмларидан иборат. Портлаткичда детонация механик (алангалатувчи пистон ёки пистон-детонатор тепки урилиши ёки ишкаланиш натижасида ишлайди), электр токи (электр детонатор электр воси-тасида ишлайди) ва кимёвий (синган ампуладан қуйилган реагент ёнувчи таркибни алан-галантиради) усулда ҳосил қилинади. Нишонга теккандан кейин портлаш вақтига кўра, Портлаткич оний ва секин ҳаракатга келадиган турларга бўлинади. Артиллерия ва авиация П. ини оний ҳаракатга келтириш учун снарядни отишдан олдин унинг сақлагич қопқоғи буралади ёки снаряд, бомбага ўрнатилган паррак айланиб, саклагич қрпқоғини бурайди. Муҳандислик миналаридаги Портлаткични оний ҳаракатга келтириш сиқувчи, тортувчи, босувчи ёки юкни енгиллаштирувчи мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Портлаткичнинг ҳаракатга келишини секинлатиш учун детонация занжирига секинлаткич қўйилади ёки соат меха-низми, кимёвий реагент ўрнатилади.

Loading...