ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАР

ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАР — ташқи таъсирлар (зарба, иссиклик ва б.) натижасида катта тезлик билан кимёвий реакцияга киришиб, кўп иссиклик ва газ ажратиб чиқарадиган кимёвий би-рикмалар ёки моддалар аралашмаси. Бу реакциялар Портловчи моддаларнинг қизиши, унга берилган зарб, ишқаланиш, шунинг-дек, бошқа Портловчи моддаларнинг портлаши ёки қандайдир ташқи таъсир натижасида содир бўлади ва заряд бўйлаб иссиқлик ташигич (ёниш) ёки зарбий тўлқин (детонация) ёрдамида энергия узатиш ҳисобига тарқалади. Конденсатланган қаттиқ ва суюқ моддалар, газлар, шунингдек, газлардаги қаттиқ ёки суюқ моддаларнинг муаллақ зарралари Портловчи моддалар бўла олади. Детонацияда реакция шид-датли боради ва газсимон маҳсулотнинг т-раси бир неча минг градусгача кўтарилиб, ҳажми заряднинг дастлабки ҳажмигача сиқилади, босими бир неча юз минг кг. куч/см2 гача кўтарилади. Сиқилган газ тез кенгайиб, теваракка кучли зарб билан тарқалади — портлаш юз беради. Портлай оладиган кўпгина моддалардан 20—30 га яқини Портловчи моддалар си-фатида ишлатилади. Шулардан асосийлари: тринитротолуол, тетрил, гексоген, октоген, нитроглицерин, тен (тет-ранитропентаэритрин) ва б.

Loading...