ПОРТРЕТ

ПОРТРЕТ (франц. portrait — тасвир) — 1) тасвирий санъат жанри; реал ҳаётда мавжуд бўлган якка, икки ёки бир гуруҳ кишилар, рассом тасаввурида пайдо бўлган хаёлий қиёфаларнинг тасвири. Рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, шунингдек, фото санъатининг муҳим жанрларидан бири. Портрет асосида аниқ шахснинг қиёфасини аба-дийлаштириш ётади. Портретнинг муҳим томони тасвирнинг тасвирланувчи (модель, асли) га айнан ўхшашлигидир. Ижодкор Портрет орқали тасвирланувчи шахснинг маънавий дунёсини, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини, касби, жамиятдаги мавқеини акс эттиради ва унинг шу жиҳатлари орқали давр хусусияти, сиёсий иқтисодий аҳвол ҳақида маълумот бера олади. Рассомнинг касбий маҳо-рати, Портрет ишлаш учун танлаган материаллари эса унинг яратган асарларига такрорланмас ўзига хослик бахш этади. Тарихан Портретнинг хилма-хил тур ва кўринишлари шаклланган: ишланиш усули, бажарадиган вазифаси, шакли, мазмунига кўра, дастгоҳ (картина, бюст, графика варағи) ва монументал (мону-ментал хдйкал, фреска, мозаика), тан-танавор парад ва интим, хажвий, сатирик Портрет тарзида тасвирланувчининг фақат бош қисми, белигача, бутун бўйбасти билан олд ва ён томонидан ишланиши мумкин. Шунингдек, турли тарихий даврларда нишон, танга, медаллар юзасига (медаль ясаш саньати) ишланган, гемма (глиптика), медальонларда миниатюра П. кенгтаркалган. Портрет жанридаги бир асарда кўпинча бир неча жанрлар қўшилиши мумкин. Портретда тасвирланувчи соф ҳолда (заминсиз, яъни атроф муҳитни акс эттирмасдан), тинч хрлатда ёки бирор фаолияти билан маълум мухитда ишланиши мумкин. Шу ту-файли шартли равишда Портретни Портрет ва П. – картина (жанрли Портрет)га ажратилади. Портретнинг кенг таркалган турларидан бири — автопортрет. Тасвирланаётган кишилар сонига кўра, якка, қўшалоқ ва гуруҳ Портрет ларга бўлинади.

Портрет санъати қадимда пайдо бўлган. Қад. Мисрда Портретнинг ноёб намуналари (ҳай-калтарошликда — Эхнатон, Нефертити ва б. ҳайкаллар) яратилади. Юнонистонда шоир, файласуф ва давлат ар-бобларининг умумлашма, идеаллаштирилган ҳайкал П. лари ишланди (ҳайкалтарош Алопекли Деметрий, Лисипп ва б.), эллинизм даврида драматик образлар яратишга интилиш кучайди. Антик давр хайкалтарошлик Портрети Қад. Рим санъатида юксак чўққисига кўтарилди, аниқ шахсга эътибор ошди. Портретда шахснинг индивидуал фазилатларини аниқ кўрсатиш, руҳий кечинмаларини очиш жараёни сезиларли ўрин эгаллади, қайкал ва бюстлар билан бир каторда танга ва медаллар, геммаларга Портрет, шунингдек, рангтасвир Портрет ишлаш кенг тарқалди. Дастгоҳ Портрет ининг рангтасвир намуналари бўлган файюм П. лари (Миср, 1—4-а. лар) ҳам антик санъат анъаналари таъсирида ривожланди.

Ўрта асрларда қатъий линий крнунлар билан чекланган Портрет черков-меъморий ансамблининг ажралмас қисмига айланди. Ижодкорлар Портретда подшо, дин ахлларининг образларини яратдилар, диний мазмундаги Портрет ларда аниқ шахсларнинг фазилатлари, хусусиятларини ифодаладилар. Ўрта асрлар хитой усталари асарларида аниқ шахслар кўпинча ўзига хос фазилатлари б-н, япон рассом ва ҳайкалтарошларининг айрим Портрет ларида ўткир психологик ҳолат акс эттирилди.

Уйғониш даврида Портретнинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва графика турлари юксак тараққий этди. Фаол, ўз қадр-қимматини биладиган қўрқмас, жасур инсон қиёфаси бу даврнинг бош қаҳрамонига айланди. Борлиқни илмий асосда ўрганиш ва шу билимларни амалиётда қўллашга интилишлар Портретнинг янги тизимини юзага келтирди. Эндиликда тасвирланувчи нореал макон ва муҳитда эмас, балки инсонга яқин бўлган табиат қўйнида акс эттирилди.

Монументал рангтасвир асарларидаги персонажлар орасида рассом ўзининг қиёфасини ҳам ишлай бошлади. Бу жараён кейинги давр санъатида янада ривожлантирилди (рассом Жотто, Мазаччо, А. дель Кастаньо, Д. Гирландайо, С. Боттичелли, Пьеро дела Франческа, Ж. Беллини; ҳайкалтарош Н. Пизано, Донателло, А. Верроккьо; дастгоҳ ҳайкалтарошлигида Дезидерио да Сеттиньяно, Антонио Росселлино; медалларда А. Пизанелло).

Юксак Уйғониш даври буюк ижодкорлари Леонардо да Винчи, Рафаэль, Жоржоне, Тициан, Я. ван Эйк, Рогир ван дер Вейден, А. Дюрер, Катта Лукас Кранах, Кичик Хольбейн ва б. П. даги образлар мазмунини чуқурлаштирдилар, 17-а. га келиб демократик карашларнинг ортиб бориши инсонга чуқур муҳаббат б-н суғорилган, нозик ҳис-туйғуларни англаш ва тасвирлашга қаратилган тўлақонли ва ҳаракатга бой Портретларни майдонга келтирди, гуруҳ Портрет ривожлана бошлади (Рембрандт, Хале ва б.). Автопортрет шу изланишлар маҳсулидир, рассом инсон руҳида бўладиган ўзгаришларни ўз қиёфасида, қараш, юздаги мимик ўзгаришларда ифодалашга ҳаракат қилди. 18-а. П. ида шахснинг ижтимоий мавқеи, жамиятдаги ўрни ҳаққоний акс эта бошлади (Францияда — Ж. Б. С. Шарден, Ж. А.

19-а. П. санъати услубларга бой ва ранг-баранг. Классицизм, романтизм, танқидий реализм шу даврда ишланган Портрет ларгатаъсир этди. Инқилобий руҳ билан суғорилган (Ж. Л. Давид), кўтаринки романтик руҳда ишланган (Т. Же-рико, Э. Делакруа. О. А. Кипренский, К. П. Брюллов), кинояга бой (Ф. Гойя) асарлар Портрет санъатини ва унинг ранг-баранглигини намоён қидди. 19-а. охирги чорагида Портретда тасвирланувчининг руҳий ҳолатларини табиат билан боғлай бошладилар. Портретда ҳам импрессионистлар (Э. Мане, О. Ренуар, О. Роден ва б.), постимпрессионистлар (П. Сезанн, Ван Гог) тасвирланувчининг ўзгармас шакли орқали унинг тўлақонли обра-зини яратишга, шакллар ҳаракатида драматик ҳолатларини кўрсатишга интилдилар. 20-а. П. санъати мураккаб ва зиддиятлидир. Бир томонда реалистик Портрет ўз имкониятларини янада чукурлаштириб, инсон феълидаги бутун нозик ўзгаришларни тўлиқ очишга, унинг фалсафий-дунёвий ўй-хаёллари, тасаввур ва тахминларини акс эттиришга, унинг пластик томонларини кучайтиришга интилса (Германияда — К. Коль-виц, Э. Барлах; Францияда — Ш. Дес-пьо, ГГ. Пикассо, А. Матисс; Италияда Модильяни, Р. Гуттузо; Мексикада — Д. Ривера, Д. Сикейрос; АҚШда — Э. Уайет; Японияда — Сэйсон Маэда; Россияда И. Д. Шадр, М. В. Нестеров. П. Д. Корин ва б.), иккинчи томонда шу даврда кенг ёйила бошлаган модернизм услуби Портретга ўз таъсирини ўтказди. Бу йўналиш тарафдорлари шу бо-рада тажриба ишларини олиб бориб шакл, чизиқ, ранг, фактура имкониятларидан фойдаланган ҳолда образ яратишга ҳаракат қилдидар.

Шарқ (Ўрта Осиё, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон ва б.) миниатюра санъатида Портретнинг нодир намуналари яратилган (Ризо Аббосий ва б.). Жумладан, ўзбек Портрет санъати ҳам бой тарихга эга. Бу санъат намуналари қад. ва ўрта асрлар санъатида учрайди (Юнон-Бақ-трия, Хоразм, Кушан подшоларининг ҳайкал ва танга юзаларига ишланган бўртма тасвирлари), Амир Темур ва те-мурийлар, Шайбонийлар ҳамда Бобурийлар даври санъати (Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий ва б.) даги мини-атюраларда маълум даражада тараққий этган. Нафис (мўъжаз расм) миниатюра тараққиёти давомида бир асар устида бир неча санъаткорлар ижодий ҳамкорлик қилган, кишилар қиёфаси, юзини тас-вирловчи мусаввир номига чеҳракушой (юзни очувчи) ёки чехра сўзи қўшилган. Айниқса, бобурийлардан Акбар ва Жаҳонгир даврида айрим шахслар тас-вири билан бирга гуруҳ (кўплаб аъёнлар иштирокидаги) Портрет яратиш тараққий этган. Ушбу Портрет лардан кейинчалик европалик рассомлар (Рембрандт, Ж. Рейнолдс ва б.) маълум даражада ўрганган, илҳомланган. 20-а. нинг 30— 50-й. ларидан замонавий рангтасвирдаги Портрет ривожланди. Шу даврда Портретнинг ҳамма кўринишлари (П., автопортрет, гуруҳ Портрет, П. – картина, тарихий Портрет ва ҳ. к.)да асарлар яратилди. Баҳром ҳ&ыцамҳҳй, Л. Насридцинов, Ш. Ҳасанова, А. Аб-дуллаев, Ў. Тансиқбоев, М. Набиев ва б. П. нинг дастлабки намуналарини яратдилар, 50— 60-й. лардан Портретнинг диққатга сазовор намуналари яратилди: «Узбек портрета» (Ў. Тансиқбоев, 1927), «Алишер Навоий» (В. Кайдалов, 1940, 1947), «Абу Райҳон Беруний» (М. Набиев, 1950, 1972), «М. Турғунбоева» (Ч. Аҳмаров, 1951), «Юнус Ража-бий» (Н. Қўзибоев, 1954), «Кекса кол-хозчи портрети» (Р. Аҳмедов, 1956), «Ҳамза» (М. Саидов, 1968) ва б. Бугунги кунда узбек Портрет чилиги жаҳон санъати ривожи фонида ўз мавқеи ва ўрнига эга. Б. Жалолов, А. Икромжонов, С. Рахметов ва б. нинг асарларида замон руҳи Шарқ ва Ғарб санъати анъаналари сил-силасида ўз аксини топган.

2)Бадиий адабиётперсонаж ташқи қиёфасининг тавсифи, тас-вири; бадиий образ яратиш воситаларидан бири. Портрет характери асар жанрига ҳамда ёзувчининг ижодий методи ва индивидуал услуби хусусиятларига боглик бўлади. Одатда, Портрет персонаж ха-рактерининг ёзувчи энг муҳим деб ҳисоблаган жиҳатларини очиб беради. Портрет адабиётда қадимдан мавжуд. Тасвир воситаси сифатидаўзгариб такомиллашган. Халқ оғзаки ижодида инсон индивиду-ачлашган шахс сифатида тасвирланмаганлиги учун унинг Портрети ҳам кўпинча мавҳум, умумий характерга эга. Фольклорда Портрет мифологик, фантастик ёки анъанавий тарзда яратилади. Шунинг учун аниқ ижтимоий, тарихий, миллий ва индивидуал белгилардан маҳрум бўлади. Mac, «Алпомиш» достонида девлар Портрети муболаға билан берилган: Тўқсон қарич эди унинг ҳассаси, Сарҳовуздан катта эди косаси.

Қад. ғарб ва шарқ адабиётларида ҳам Портрет кўпинча мавҳум, анъанавий характерда бўлган. Mac, ғазалларда ёрнинг ташқи қиёфаси ой, қуёш, юлдуз, тун ва кун каби нарсаларга нисбатда курсатилган. Реалист ёзувчилар ташқи қиёфани батафсил тавсифлайдилар, унда давр ва ҳаёт тарзи билан боғлиқ ҳолда рўй берган ўзгаришларни айнан акс этти-радилар (мас, Абдулла Қодирий, Ой-бек). 19-а. да Портретнинг ички ёки психологик (руҳий) Портрет деб аталган тури тарқалиб, унда персонажнинг характери — белгилари ва руҳий кечинмалари мажмуи очиб берилади (Абдулла Қаҳ-хрр, Одил Ёқубов). Адабий Портрет — атоқли шахс, яъни ёзувчи, рассом, жамо-ат арбобининг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги очерк алоҳида жанр хисобланади Неъмат Абдуллаев, Абдумажид Мадраимов.

Loading...