ПОРТУГАЛИЯ

ПОРТУГАЛИЯ (Portugal), Португалия Республикаси (Republica Portuguese) — Европанинг жан. – ғарбида, Пиренеи я. о. да жойлашган давлат. Атлантика океанидаги Азор о. лари ва Мадейра архипелагини ўз ичига олади. Майд. 92,3 минг км2. Ахрлиси 10 млн. киши (2002). Пойтахти — Лиссабон ш. Маъмурий жиҳатдан 2 мухтор вилоят, 22 округ (distrito)ra бўлинган, шундан 18 таси материкда жойлашган бўлиб, 11 тарихий вилоятга бирлашган.

Давлат тузуми. Португалия — республика. Амалдаги конституцияси 1976 й. 25 апр. да кучга кирган, унга 1982 ва 1989 й. ларда ўзгартиришлар киритилган. Давлат бошлиғипрезидент (1996 й. дан Жорже Сампайю), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 й. га ва купи билан икки муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Республика мажлиси (бир пала-тали парламент), ижрочи ҳокимиятни Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.

Табиати. Атлантика океани соҳиллари паеттекислик, қумли, кам парчаланган. Шим. да Месета ясси тоғлигининг чекка қисмлари жойлашган. Эш-трела тоғи — мамлакатнинг энг баланд нуқтаси (1991 м). Ғарбида тоғлар денгиз бўйи пасттекислигига тик тушади. Тежу дарёси жан. да Португалия паст-текислиги бор. Энг чекка жан. ни Сер-ра-даалгарви паст тоғлари эгаллаган. Вольфрам, қалай, мис, темир, қўрғошин, уран рудалари, кумир, каолин, берилл, мармар, олтин, кумуш конлари топилган. Иқлими — субтропик. Ўрта денгизга хос. Янв. нинг ўртача т-раси соҳилда 10°, ички ҳудудларда 8° гача, июлники — соҳилда 20° ва ички ҳудудларда 27°. Ёғингарчилик соҳилда йилига 1000 мм, тоғларда 2000 мм. Дору (Дуэро), Тежу ва Гвадиана дарёларида кема қатнайди. Шим. да тоғ-ўрмон подзол, марказий ва жан. ҳудудларда қўнғир ва жигарранг, даре во-дийларида аллювиал тупроклар. Соҳилда ботқоқ ерлар, шўрхок тупроклар кўп. Мамлакат жан. ўсимликлари Ўрта денгиз атрофига хос, тоғлар маквис чакалакзорлари б-н қопланган, шим. даги тоғларда тош эман ва пўкак эман, каштан, соҳилда қарағайзорлар учрайди. Тоғлардаги каттагина майдонлар ўтлоқ. Ҳайвонот дунёси бўри, тулки, сувсар, генетта, типратикан, ёввойи қуён ва ҳ. к. лардан иборат. Кемирувчилар, кўршапалаклар, ҳар хил парранда кўп. Жереш ва Риа Формоза миллий боғлари, бир неча қўриқхоналар бор.

Аҳолисининг 99% — португаллар; испанлар ва б. лар ҳам яшайди. Расмий тиллар — португал ва мирандес тиллари. Шаҳар аҳолиси 35% га яқин. Диндорлари — католиклар. Йирик шаҳарлари: Лиссабон, Порту, Амадора.

Тарихи. Португалия ҳудудида палеолит даврида манзилгохлар бўлган. Мил. ав. 4—3-а. лардан бу ерда лузитанлар яшаган. Мил. ав. 1-а. охирида Кдд. Рим ихтиёрига утиб, унинг Лузитания вилояти бўлиб қолди. Мил. 5-а. 1ярмидан свевлар, 6-а. 2яр-мидан вестготлар ҳукмронлик қилди. 713—18 й. ларда Португалия ҳудудини араблар ва барбар (мавр)лар босиб олиб, Араб халифалиги таркибига қушди. Озодлик кураши (Реконкиста) натижасида мамлакат 1249—50 й. ларда араблар истиб-додидан бутунлай қутулди, португал миллати таркиб топди, Португалия давлати вужудга келди. Португалиянинг географик ўрни қулай бўлганлиги туфайли савдосотиқ ва ҳунармандчилик ривожланди, шаҳарлар тез усди. Қироллик ҳокимияти кучайиб, узга мамлакатларни босиб ола бошлади. Африка ва Осиёдаги бир қанча ҳудудларни мустамлакага айлантирди. 1500 й. дан Бразилияни эгаллашга киришди. 16-а. нинг 1ярми Португалия империяси равнақ топган давр булди. Аммо жуда катта бойликни қўлга киритиб олган маранлар (христианликни қабул қилган яҳудийлар) нинг чет элларга кетиб қолиши сабабли Португалия иқтисодиёти тушкунликка учрай бошлади. 1581—1640 й. ларда Португалия Испания ҳукмронлигида булди. 18-а. бошида Португалия иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Англияга бутунлай карам булиб қолди. 1750 й. дан мамлакатда «маърифий абсолютизм» руҳидаги ислоҳотлар туфайли бир мунча иқтисодий ва сиёсий жонланиш бошланган булса ҳам, 1777 й. дан кей-ин бу ислохртлар бекор қилинди. 1807 й. да Наполеон 1 қўшинлари Португалияни босиб олди. 1811 й. да француз босқинчилари ҳайдаб чиқарилди, бироқ мамлакат 1820 й. гача инглиз босқинчилари зулми остида қолди. 1820 й. П. инқило-бидан сўнг ислоҳотлар утказилди. 1821 й. таъсис кортеслари қабул қилган либерал конституция заминдорларнинг имтиёзлари ва инквизицияни бекор қилди. Саноат корхоналари, жумладан, тўқимачилик ф-калари барпо этилди, 1853 й. дат. й. ишга туширилди. Аммо Португалия 20-а. бошларида ҳам қолоқ мамлакатлигича қолаверди.

1926 й. 28 майда ҳокимиятни фашистлар эгаллади. 1911 й. конституцияси бекор қилинди, парламент тарқатиб юборилди. 1932 й. давлат тўнтариши бўлиб, А. ди Оливейра Салазар бутун ҳокимиятни кўлга олди. 1933 й. «янги давлат» конституцияси жорий қили-ниб, унда фашистик диктатура крнунлаштирилди. Барча мухолифат партиялар фаолияти ман қилинди. Мустамлакаларда ҳам сиёсий зулм кучайтирилди. 2-жаҳон урушида Португалия бетараф турди. Урушдан кейин мамлакатда демокра-тик ҳаракат кучайди. Мустамлакаларда озодлик ҳаракати авж олди. Мустамла-качилик уруши Португалия иқтисодиётини жуда заифлаштириб қуйди. Мамлакатда, ҳатто армия сафида ҳам норозилик кай-фияти таркалди. 1974 й. 25 апр. да фашизм диктатураси барҳам топди ва ҳокимият генерал ди Спинола бошлиқ Миллий нажот кенгаши қўлига ўтди. Сиёсий фаолиятга бирмунча эркинлик берилди. Гвинея-Бисау, Мозамбик, Яшил Бурун о. лари (ҳоз. Кот-д’Ивуар), Сан-Томе ва Принсипи о. лари ва Ан-голага мустақиллик берилди. 1976 й. қабул қилинган конституция фуқароларнинг ижтимоий ва демократик ҳуқукларини кафолатлади. Аммо мамлакат ҳукуматлари тез-тез ўзгариши сиёсий беқарорликдан дарак берарди. 1982 й. нояб. да конституцияга киритилган ўзгартишлар ҳокимият вазифаларини оқилона тақсимлаш орқали мамлакатдаги сиёсий ҳолатни баркарорлаштирди. Португалия — 1955 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1992 й. 16 янв. да тан олди ва 1992 й. 13 авг. да дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 10 июнь — Португалия куни (1580).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Халқ монархиячи партияси, 1974 й. тузилган; Халқ партияси, 1995 й. ташкил этилган; П. коммунистик партияси, 1921 й. асос солинган; Социал-демократик партия, 1974 й. тузилган; Социалистик партия, 1973 й. асос солинган. Португал меҳнаткашлари умумий конфедерацияси — Миллий интерсиндикал, 1970 й. ташкил этилган. Португалия меҳнаткашлари умумий итти-фоқи, 1979 й. тузилган, Халкаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси таркибига киради.

Хўжалиги. Португалия — индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши — 30%, қ. х. улуши — 6% атрофида.

Саноати. 20-а. охирларида саноатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 33% ишлади ва ялпи миллий маҳсулотнинг 40% дан кўпроғини ишлаб чиқарди. Темир, вольфрам, мис, уран, қалай рудалари, кумир, олтин, кумуш қазиб чиқарилади, денгиз сувидан туз ажра-тиб олинади. Майда металлургия корхоналарида ва Лиссабон яқинидаги Сейшаль ш. даги з-дда металл эритилади. Саноат и. ч. қийматининг салкам 30% машинасозлик ва металл ишлаш корхоналари улушига тўғри келади. Кемасозлик, автомобиль йиғув, велосипед, мотоцикл, моторлар, айрим турдаги станоклар, рўзғор машиналари, электротехника ва радиоэлектроника асбоб-ускуналари и. ч. ривожланган. Киме ва нефть кимёси корхоналарида олтингугурт кислотаси, минерал уғит, синтетик тола ва пластмасса ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик (ип ва жун газлама тўқиш), тикувчилик, озик,-овқат (зайтун ёғи, балиқ консервалари, вино и. ч.) саноати азалдан экспорт учун ишлайди. Цемент, чинни, ойна ва сопол и. ч. корхоналари бор. Йилига ўртача 30 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади (асосан, ГЭСларда). Асосий саноат марказлари: Лиссабон, Порту, Сетубал, Баррейру, Брага.

Қишлоқ хўжалигининг асосини дех. қончилик ташкил этади. Португалия ҳудудининг 50% ишланади, шундан 30% ҳайдаладиган ерлар. 10% боғ ва ток-зор, цитрусзор, зайтунзорлар. Асосий озиқовқат экинлари: буғдой, макка-жўхори, жавдар, арпа, июли, картошка. Оролларда банан, ананас, шакарқамиш етиштирилади. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй, от боқилади. Соҳилда балиқ овланади. Қ. х. аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қопламайди. Транс п орти нинг асосий тури — денгиз кема қатнови. Денгиз савдо фло-тинингтоннажи 1,1 млн. т дедвейт. Т. й. узунлиги — 3,6 минг км, автомобиль йўллари уз. — 70,1 минг км. Лиссабонда 1960 й. дан метрополитен ишлайди. Лиссабон ва Азор ороллари (Сантамария)да халкаро аэропорт бор. Асосий денгиз портлари — Лиссабон, Порту.

Ташқи савдоси. Португалия четга минерал хом ашё, тўқимачилик ва тикувчилик буюмлари, вино, мева, пўкак, қоғоз, озиқовқат маҳсулотлари, машина-ускуналар чиқаради. Четдан қ. х. маҳсулотлари, хом ашё ва ёқилғи (асосан, нефть ва нефть маҳсулотлари), машина ва ускуналар, кимёвий маҳсулотлар келтиради. Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, АҚШ б-н савдо қилади. Пул бирлигиэскудо.

Тиббий хизмати. Давлатга карашли касалхоналар билан бирга хусусий шифохоналар ҳам бор. 3 ун-тнинг тиббиёт ф-тларида врачлар тайёрланади. Курор-тлари орасида бальнеология сиҳатгоқлари кўп.

Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари. 7 ёшдан 13 ёшгача ўқиш мажбурий ва бепул. Бошланғич мактаби 7 й. лик бўлиб, у 4 й. лик бошланғич ва 3 й. лик қўшимча курсдан иборат. 4 й. лик бошланғич мактаб негизига таянган лицейлар ва шунга ўхшаш бошқа ўқув юртлари ўрта маълумот беради. Ҳунар-техника таълими берувчи турли ўқув юртларида ўқиш муддати 1 й. дан 5 й. гача. 8 ун-т, олий поғона коллежлари, харбий ва денгиз мактаблари олий маълумот беради. Ко-имбрадаги ун-т (1290 й. асос солинган, хузурида 5 ин-т бор), Лиссабон ун-ти (1290 й. асос солинган, 1911 й. қайта тикланган, хузурида 8 ин-т бор), Лиссабондаги техника ун-ти (1931 й. асос солинган), Порту ш. даги ун-т (1911 й. асос солинган) уларнинг энг йирикларидир. Португалияда Лиссабон илм-фан ака-демияси (1779), Миллий санъат академияси (1932), 25 и. т. ин-ти, кўпгина филиалларга эга бўлган Табиий фанлар бўйича тадқиқот кенгаши (1936 й. Лиссабонда ташкил этилган), тиббиёт, физика фанлари, техника масалаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи тадқиқот марказлари бор. Пед., тарих, геогр., археология, санъатшунослик, тил ва адабиёт арбобларини бйрлаштирувчи 48 илмий жамият мавжуд. Йи-рик кутубхоналари: Фанлар академия-сининг кутубхонаси (1779), Лиссабондаги Миллий кутубхона (1796), Коим-бра ун-ти кутубхонаси ва б. Йирик музейлари: Миллий қад. санъат музейи, Миллий замонавий санъат музейи, Халқ санъати музейи, Денгиз орти ҳудудлари этнографияси музейи, Археология, Безак санъати, Ҳарбий му-зейлар (ҳаммаси Лиссабонда), Коимб-радаги табиат тарихи музейи ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекурса гуви. Португалияда кўпгина газ. ва жур. лар нашр этилади, энг муҳимлари: «Диа» («Кун», кундалик газ., 1975 й. дан); «Диариу да Република» («Республика газетаси», кундалик газ., 1820 й. дан), «Диариу нотисиаш» («Янгиликлар газетаси», кундалик газ., 1864 й. дан), «Диариу популар» («Халқ газетаси», кундалик кечки газ., 1942 й. дан), «Алаванка» («Пишанг», ойлик жур.), «Капитал» («Пойтахт», кундалик кечки газ., 1968 й. дан), «Публику» («Жамоатчилик», кундалик газ., 1990 й. дан), «Эшпресу» («Экспресс», ҳафтанома, 1974 й. дан). Луза ахборот агентлиги 1987 й. да илгариги икки агентлик: Нотисиаш ди Португал ва Ажен-сиа Нотисиоза Офисиал Португеза — АНОПнинг қўшилиши йўли билан тузилган. Португалия радиоэшиттириш давлат компа-нияси 1975 й. тузилган. Португалия телевидение-си, акциядорлик телекомпанияси, 1956 й. ташкил этилган.

Адабиётига бой португал фольклори асос бўлган, унинг 11-а. га оид намуналари бизгача етиб келган. 13—15-а. ларга мансуб рицарлик лирикаси намуналари илк адабий ёдгорликлардир. 15-а. бошларидан тарихий хроникалар яратилди, уларда тарихий вокеалар афсона ва ривоятлар билан қўшиб тасвирланди. 15-а. охирларидан Уйғониш даври адабиёти майдонга чиқа бошлади. 16-а. ўрталаридаги иктисодий ва сиёсий танглик оқиба-тида адабиёт ҳам инқирозга юз тутди. 18-а. ўрталаридан адабиётга маърифат-парварлик ғоялари кириб келди. 19-а. нинг 30-й. ларида романтизм ривож топди. 50—60й. ларда эса замонавий мавзуларга эътибор кучайди. А. ди Кентал (1842—91) шеърияти, Ж. Динише (1839-71), Ж. М. Эсади Кейруш (1843-1900) романлари, А. Эниш (1848—1901) пьесалари воқеа ва ҳодисаларни ҳаққоний акс эттирди. 20-а. П. адабиётида декадентлик тамойиллари ҳукмрон бўлди. 1926 й. фашизм диктатураси ўрна-тилиши умидсизлик кайфиятини кучай-тирди. 1974 й. бу диктатура барҳам топ-гач, эркин адабиётнинг вужудга келишига имкон яратилди. Илғор адиблар янги, демократик маданият барпо этишда фаол катнаша бошладилар.

Меъморлиги. Португалия худудида мил. ав. 1-минг йилликнинг 1ярмидан доирасимон ре-жали уйлардан иборат истеҳкомли ман-зилгоқлар сақланган. Римликлардан Эвордаги Диана ибодатхонаси харо-балари (мил. ав. 3—2-а. лар), вестготлардан 3 нефпн базилика типидаги муҳ-ташам қирол саройлари (7-а.), араб маданиятидан гувалак турар жойлар қолган. 12—14-а. ларда кўпдан-кўп шаҳар соборлари ва монастир мажмуалари роман ва готика услубида (Лиссабон, Брага, Визеу, Эворада) қурилган. Тугаб бораётган романтизм миллий безак услуби — «мануэлино» учун асос бўлди. Испанлар ҳукмронлиги даври (1581—1640) да қурилиш инқирозга учради. 17-а. охири — 18-а. да шаҳарсозлик ривожланди, меъморликда барокко ва рококо устун бўлди (Лиссабон яқинидаги Келуш саройи, 1747—52, меъмор М. В. ди Оливейра), 19-а. да классицизм ривожланди. 20-а. меъморлигида энг янги қурилиш материаллари ва конструкцияларидан фойдаланилди. Лиссабон ва Порту ш. лари реконструкция қилиниб, иморатларда қуёшни тўсувчи қурилмалар қўлланилди.

Тасвирий санъати. Палеолит давридан қоя расмлари (Сантьягу-ду-Эшкорал), неолит давридан дольменлар, сопол идишлар сақланган. 13 — 15-а. ларда готика услубидаги ҳайкалтарошлик ривожланди. 15—16-а. лар Португалия рассомлиги нидерланд санъати таъсирида тарақ-қий этди. 17—18-а. лар санъатида барокко усули маҳобатли ҳайкалтарошлиқца намоён бўлди (Ж. Машаду ди Каштру, А. Феррейра ижоди), 18—19-а. бошларидаги рассомликда сўнгги итальян барокко санъати анъаналари классицизмнинг академик талқини билан алмашди. 20-а. нинг 50-й. ларида нео-реалистлар оқими майдонга кедди (Ж. Памар ва б. ижоди), бу оқим вакиллари миллий тарих ва халқ ҳаётига мурожаат этдилар. Фашист диктатураси ағдариб ташлангач, кўпгина рассомлар демократик ўзгаришларга ҳисса қўшиш иштиёқида ижод қила бошлади. Халқ ижодида ёғоч ўймакорлиги, гулдор сопол ва турли ба-диий буюмлар тайёрлаш, тўқимачилик, тўр тўқиш ривож топган. Мусиқаси испан мусиқа маданияти билан муштарак хусусиятларга эга. Қўшиқ ва қўшиқ-рақс жанрлари кўпроқ ривожланган. Мехнат ва маросим қўшикдаридан энг кўп тарқалгани — фаду (гитара жўрлигида куйланади), энг оммавий рақс — вира. Гитара, гайта (волинка), забумба (катта цилиндрсимон барабан), тамбур (кичик барабан), пандейру ва адуфи (дойра ва тўртбурчак шаклидаги дойра) каби мусика асбоблари бор. Профессионал му-сиқа ҳам ўз анъаналарига эга. Итальян опера санъатининг таъсири катта. Илк йирик композитор М. Португал (1762 — 1830) 50 дан ортиқ опера ёзган. «Сан-Карлуш» опера театри (1793) ва Миллий консерватория (1835, иккаласи ҳам Лиссабонда), Мусиқа академияси (Ко-имбра), Муниципал консерватория (Порту), 4 симфоник оркестр, хор ка-пелласи, бир неча мусика жамияти бор. Театри. 12-а. да содда театр томошалари кўрсатилган. 15-а. охирларида миллий театр шаклланди, унга драматург, актёр ва композитор Ж. Висенте асос солди. 16-а. охирида Лиссабонда дунёвий театрлар пайдо бўлди. 17-а. католик реакция кучайиши театрни таназ-зулга учратди. 18-а. да маърифатпарварлик ғоялари театрга самарали таъсир қилди. 19-а. 20—30-й. ларида миллий театр ривожлана бошлади. Лиссабонда драматик санъат консерваторияси, миллий театр ташкил топди (1846). 20-а. бошларида театр турли модерни-стик окимлар таъсирида бўлди. Лиссабонда қиролича Мария миллий театри, Миллий халқ театри, Бадиий театр бор. Жаҳон мум-тоз ёзувчилари асарлари ва миллий замонавий драматурглар (К. Феррейра, А. Редол) пьесалари саҳналаштирилган. Етакчи актёрлари: А. Абраншис, Л. Симоинш, С. Диниж, М. Лаланди ва б.

Киноси. 1896 й. дан айрим кино-фильмлар суратга олина бошлади. 1909 й. «Португалия-фильм» фирмаси ташкил қилинди. 20-й. ларда машҳур португал реж. лари — А. ди Барруш («Денгиз қизи Мария» бадиий фильми, 1930), М. ди Оливейра («Дору, дарёдаги оғир меҳнат», 1931, «Тентак Аника», 1942, хужжатли фильмлари) фа-олияти бошланди. 60-й. лар охиридан демократик йўналиш қарор топди. «Онт» (реж. А. ди Маседу), «Дўстларим» (реж. да Кунья Телиш), «Бенильде» (1974), «Жувонмарг бўлган севги» (1981 — иккаласининг реж. Оливейра), «Нозик таомил» (1976, реж. С. Сантос) фильмлари яратилди. Фигейрада-Фош ш. да халқаро кинофестиваллар утка-зил ади.

Ўзбекистон — П. муносабатлари. ЎзР билан Португалия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари шаклланган. ЎзР Президенти И. Каримовнинг 1996 й. 2—3 дек. да Португалияга расмий ташрифи чоғида ҳаво транспорт қатнови ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланди. Икки мамлакат ўртасидаги савдосотикда энг кўп қулайлик яратиб бериш ҳақида келишиб олинди. 2002 й. ЎзР билан Португалия ўртасидаги товар айланмаси 9,53 млн. АҚШ долларини ташкил этди. ЎзР да Португалия сармояси иштирокидаги «Осиё тўқимачилик ассоциацияси» корхонаси пахта толасини кайта ишлаш ва калава ипдан маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Loading...