ПОРТУГАЛЛАР

ПОРТУГАЛЛАР (ўзларини португезиш деб атайдилар) — халқ, Португалиянинг асосий аҳолиси (10,27 млн. кишига яқин). Умумий сони 13,67 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Португал тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, ка-толиклар. Катта европеоид ирқининг ҳинд-ўрта денгиз ирқига мансуб. Португаллар этносининг асосини энг қад. иберий қабилаларидан бўлган лузитанлар ташкил этган. Португалларнинг тили ва маданиятига (айниқса, мамлакат жан. даги аҳолига) араб-барбар ҳукмронлиги (8—13-а. лар) катта таъсир қилган. 12-а. ўртасида мустақил Португалия давлати ташкил топган. Реконкиста жараёнида (араблар босиб олган ҳудудларни қайтариб олиниши) аста-секин Португаллар элати шаклланган. Анъанавий машғулоти — деҳқончилик, боғдорчилик, балиқчилик. Замонавий Португаллар кўп тармокли саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд.

Loading...