ПОРТВЕЙН (нем. Portwein, Португалиядаги Порту ш. номидан ва нем. wein — вино) — кучли узум виносн. Таркибида (ҳажми бўйича) 17—20% спирт, 5—14% қанд, 4—6 г/л вино кислотаси бор. Оқ, пушти ва кизил узум навларидан охиригача бижғимаган турп аралаш шарбатни ёки янги эзилган ғужумларни этил спирти билан спиртлаш ва муайян муддат давомида етилтириш йўли билан тайерланади. Портвейннинг оддий ва маркали (3 йилдан ортиқ саклаб етилтирилган) хиллари бўлади.
Ўзбекистондаги барча виночилик корхоналарида қуввати 18°, қанди 5% бўлган «Узбекистан» П. и ишлаб чиқарилади. Чет элларда энг яхши П. Португалияда тайерланади (Порто Баррос, Порто Далва, Порто Колхейто ва б.)