ПОШО, пошшо — Усмонли турк империясила фуқаролар ва ҳарбийларга берилган фахрий унвон. Дастлаб, вазир, бекларбеги ва б. юқори мансабдор шахслар унга сазовор бўлган. Пошо идора этган вилоят (эйялет) ёки туман (санжоқ) пошолик деб аталган. 19-а. даги ислоҳот (Танзимат)дан кейин ва мунта-зам армия тузилгач, Пошо генерал ва ва-зирларга ҳам берилган. Туркия Республика деб эълон қилингач (1923), фақат генералларгина Пошо унвонига эга бўлган. Кейинчалик Туркиянинг ўзида (1934), сўнгра Мисрда (1952), Ироқда (1958) бекор қилинган.