ПОСЛАВСКИЙ Виктор Васильевич

ПОСЛАВСКИЙ Виктор Васильевич (1896.10. 11, Батуми – 1979.17.5, Тошкент) — гидротехник олим, Ўзбекистон ФА (1943), ВАСХНИЛ (1956) акад., Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950). МеҳнатҚаҳрамони (1976). Петровск қ. х. акаде-мияси муҳандислик ф-тини тугатган (1923). Ўрта Осиёдаги йирик ирригация ва гидротехника иншоотларини лойиҳалаш ва уларни қуришда қатнашган (1923—33). ! Катта Фарғона канали қурилиши (1939— 40), Фарҳод ГЭС лойиҳаси (1942—49) бош муҳандиси, Ўрта Осиё ирригация и. т. ин-ти директори (1949 — 50). 1950—63 й. ларда турли сув хужалиги ва и. т. муассасаларида ишлади. Ил-мий ишлари суғориш ва Ўрта Осиё сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган; кўндаланг уюрма ҳодисасига асосланган сув олиш узелларининг оригинал конструкция-сини яратди.