ПЎСТЛОҚ

ПЎСТЛОҚ, ўсимликлар пўстлоғи (cortex) — ўсимлик поя ва илдизларининг камбийдан кейинги сирт-қи қисми; ҳар хил тўқималардан ту-зилган. Бирламчи ва иккиламчи Пўстлоқ бор. Бирламчи Пўстлоқ ўсиш конусида бирламчи қопловчи тўқималар билан мар-казий цилиндр орасида меристеманинг ташки қаватларидан шаклланади. У па-ренхимадан тузилган, ҳамма ўсимликларнинг илдизида яхши ривожланади; икки паллали ва очиқ уруғлиларда эса илдизпоясида ва пояларида хам бўлади. Икки паллалилар поясида бирламчи Пўстлоқнинг сиртқи қисми, асосан, кол-ленхимадан, бир паллалилар илдизида эса экзодермадан иборат. Иккиламчи Пўстлоқ (иккиламчи флоэма, яъни луб) камбийдан ривожланган бўлиб, тўрсимон найчалар, луб паренхимаси, механик толалардан иборат. У фотосинтез маҳсулотларини пастга — ўсимлик бўйлаб таркатиб, 1-, 2-йиллари ўтказувчи тўқима вазифасини бажаради. Эски Пўстлоқ пўкакланиб, ўтказувчи вазифасини бажармай қўяди, у ёғочни факат механик ва кимёвий таъсирлардан ҳимоя қилади. Қуруқ Пўстлоқ таркибида 16—23% целлюлоза, 7—15% пентозан, 6—16% гексозан, 8—10% полиуронидлар, 27—33% лигнин, 14—30% экстракт моддалар бор. Одатда, дарахт пояси ва илдизлари осон кўчадиган устки қисми Пўстлоқ деб аталади. Ёш дарахтлар пўстлоғи силлиқ бўлиб, ривожланиш давомида дағаллашиб ёриқчалар ҳосил қилади. Қайин пўстлоғининг пўкак қисмидан смола; липанинг луб толасидан мочалка; бересклет илдизининг пўстлоғидан гуттаперча (7%); зи-ғир, каноп ва б. пўстлоғидан тўқимачиликда ишлатиладиган толалар; эман, тол пўстлоғидан ошловчи моддалар; хин дарахти пўстлоғидан хинин ва б. олинади.

Prev Article

ПЎРТАҲОЛ

Next Article

ҚАБИЛА