ПОТАНИН МУЗЛИГИ

ПОТАНИН МУЗЛИГИОлтой тоғларидаги энг йирик водий музлиги. Монголия ҳудудида. Табин-Богда Ўла тог тугунининг шарқий ён бағрида. Уз. 19 км, кенглиги 2,5 км гача. Пастки чегараси 2900 м баландликда. Майдони қарийб 50 км2. Музликдан эриган сувлар Кобдо дарёси ҳавзасига оқади. Потанин музлигини 1905 й. да рус географи В. В. Сапожников (1861 — 1924) тадқиқ этган ва Г. Н. Потанин номига қўйган.

Prev Article

ПОСТУЛАТ

Next Article

ПОТЕНЦИАЛ