ПОТЕНЦИАЛ ЭНЕРГИЯ — механик тизим умумий энергиясининг маълум улуши. У шу тизимни ташкил этган зарраларнинг ўзаро жойлашиши ва ташки куч майдонидаги (мас, грави-тацион майдон) вазиятига боғлиқ. Потенциал энергия тушунчаси консерватив (кинетик ва потенциал энергияси ўзгармай қоладиган) тизимлар учун ўринлидир, яъни бундай тизимга таъсир қилаётган кучларнинг иши тизимнинг бошланғич ва охирги вазиятига боғлиқ.