ПОТЕНЦИАЛ ЎРА

ПОТЕНЦИАЛ ЎРА (физикада) – фазонинг чегараланган соҳаси; бу соҳада зарранинг потенциал энергияси соҳадан ташқаридагига нисбатан кичик бўлади. «Потенциал ўра» ибораси куч майдонидаги зарранинг потенциал энергияси V ни шу зарранинг фазодаги вазиятига (бир ўлчовли ҳаракатда х кординатага боғлиқ) боғлиқлигини тасвирлайдиган график шаклидан келиб чиққан (расмга қ.). П. ў. тортишиш кучи майдонида ҳосил бўлади. Кенглик (тортиш кучи таъсири намоён бўлган оралиқ) ва чуқурлик (энг кичи. к потенциал энергияга мое келадиган ўранинг устки чегарасидаги ва пастки қисмидаги зарраларнинг потенциал энергиялари фарқи). Потенциал ўранинг асосий тавсифлари ҳисобланади. Потенциал ўранинг муҳим хоссаларидан бири унинг тўлиқ энергияси Е ўра чуқурлиги Ко дан кичик бўлган зарраларнинг ушлаб тура олиш қобилиятидир. Бундай зарралар Потенциал ўра ичида боғланган ҳолатда бўлади.

Атом электронларини унинг ядроси тортиб туришини ифодаловчи кулон П. ў. муҳим ҳодисадир. «Потенциал ўра» тушунчаси атом ва молекуляр физикада, шунингдек, қаттиқ жисм ва атом ядроси физика-сида кенг қўлланилади.

Loading...