ПОТЕНЦИАЛ (физикада) – физик куч майдони (тортишиш майдони, электр майдони ва ш. к.)ни ва умуман, векторлар орқали ифодаланадиган физик катталиклар майдонларини харак-терлайдиган микдор. Жисмнинг масса бирлиги (ёки заряд бирлиги)ни куч май-донининг бирор нуқтасидан бошқа нуқ-тасига кўчирганда майдоннинг бажарган ишига тенг. Ад.: Гюнтер Н. М., Теория потенциала и её применение к основным задачам математической физики, М., 1953; Ландау Л. Д., Лифшиц Е. М., Теоретическая физика, т. 2, Теория поля, М., 1973.