ПОЯ

ПОЯ, тана (caulis) — ўсимликнинг шох, барг ва гуллари жойлашган асосий ўқи. Бўғим (барг ўрни) ва бўғим оралиқларидан иборат. Поя илдиз билан барглар ора-сида моддалар ҳаракатини таъминлайди. Баъзи ўсимликларнинг пояси метамор-фозлашган (шакли ўзгарган) бўлиб, сув ва озиқ моддаларни тўплаш (картошка), ҳимоя (дўлана ва янтокларнинг тиканлари), илашиш (ток ва ошкрвокларнинг жингалаги), вегетатив кўпайиш (ажриқ, қулупнай поялари) вазифаларини бажа-ради. Бир йиллик ва кўп йиллик, ер устки ва ер остки, ёючланган ва ёгочланмаган Поялар бор. П. цилиндрсимон, кўп кир-рали, ясси, гадир-будур ёки силлиқ бўлади. Асосан, учидаги ўсиш конуси ҳужайраларининг бўлинишидан Поя бўйига ўсади; баъзи усимликлар (мас, ғалладошлар) Пояси бўғим оралиғининг узайишидан ҳам усади. Поянинг буйи, йуғонлиги турлича. Йусинлар Поя сининг узунлиги бир неча см, диаметри бир неча мм, секвойялар поясининг уз. 150 м, диаметри 10—12 м. Лианалар П. си 200—300 м келади.

Поянинг анатомик тузилиши систематик гурухларига кура, содда ёки мураккаб булади. Мас, тубан йусинлар Пояси фақат бир хил паренхима ҳужайраларидан, поябаргли йусинлар Пояси қобиқ ва сув ўтказувчи тўқимадан, пла-унлар пояси эса ксилема ва флоэмалян иборат утказувчи тўқимадан тузилган. Қирқбўғимлар поясининг ичи ғовак бўлиб, ўтказувчи тўқималар айлана жойлашади. Қирққулокдар Поя сининг марка-зи нарвонсимон жойлашган трахеидалардан тузилган ксилема элементларидан иборат; уни флоэма пардаси ўраб туради. Бундан ташқарида бир неча кават ҳужайралардан тузилган перицикл жойлашган. Мана шу марказий цилиндр бирламчи қобиқ, ташқи томондан эпидермис б-н ўралган. Бирламчи қобиқнинг энг ички — перицикл билан чегарадош қавати эндодерма деб аталади.

Уруғли ўсимликлар поясининг пўстлоғи остида паренхима ҳужайраларидан иборат бирламчи қобиқ бўлиб, унинг эндодермаси марказий цилиндрни ўраб турувчи перицикл билан чегараланади. Поянинг дастлабки ривожланиш босқичида перицикл остида юпқа пар-дали узунчоқ ҳужайралардан иборат ҳосил қилувчи тУқима — прокамбий вужудга келади. Прокамбий ҳужайраларининг булиниши натижасида бирламчи ксилема ва бирламчи флоэма ҳосил булади. Икки паллали ва очиқ уруғли усимликларда эса бирламчи ксилема ва бирламчи флоэмадан ташқари иккиламчи ҳосил қилувчи тўқима — камбий хам вужудга келади. Кўпчилик бир паллали усимликлар поясининг марказий кисми паренхима ҳужайраларидан тузилган булиб, уларнинг орасидан ўтказувчи най — толалар тутами ўтади. Бир паллали усимликлар поясида камбий ҳосил бўлмагани учун йўғонлашув хусусиятига эга эмас. Алоэ, юкка, драцена каби айрим бир паллали ўсимликларнинг Пояси факат перициклда вужудга келадиган иккиламчи ҳосил қилувчи тўқима ҳисобига йўгонлашади. Ер остида жойлашадиган барги редукцияланган Поя, одатда, илдизпоя дейилади.

Ўктам Пратов.

Loading...