ПОЙАБЗАЛ

ПОЙАБЗАЛоёқ кийими. Оёқни ис-сиқ, совуқ, нам, лой, чанг ва шикастланишдан сақлайди. Ибтидоий одамларни табиат ноқулайликлари (иссиқсовуқ, ёмғир-қор, чанг-тўзон, тиканак кириши, чағир тош ботиши, илончаён чақиши ва б.) оёқларини бирон-бир нарса билан ҳимоя қилишга мажбур қилган. Улар қаерда (иссиқ ёки совуқ ўлкаларда, серёғин ёки қурғоқчил жойларда, пасттекисликлар ва тоғли жойлар-да) яшашларига қараб, яланг оёқ юришган, чипта кавуш, чориқ, ёғоч, кигиз, чарм ёки мўйна П. кийишган. Уларни тўқиш, йўниш ва тикиш усуллари аста-секин такомиллаштирилиб борилган. Мас, илгари Ўрта Осиё халқлари, асосан, этик, махси, кавуш кийишган. Пойабзал, асосан, қўлда тикилган. Ке-йинчалик (19-а. ўрталаридан), ботинка, туфли, сандал, шиппак, пийма, калиш, спорт П. и, тиббий, ҳарбий ва махсус иш Пойабзал лари кийиш расм бўдди. Эркаклар Пойабзали — мардона, аёллар Пойабзали заифона, болалар Пойабзали — бачкана деб аталган. Ҳозир Пойабзал тикишга оид деярли барча жараёнлар механизациялаштирилган, лекин қўлда тикиш усуллари ҳам сакданиб қолган.

Пойабзал, асосан, сатх (юза) ва таг-чармдан иборат. Сатх бўлаклари ипли чок билан бириктирилса, тановар (чарм, газлама, сунъий чарм заготовка) ҳосил бўлади. Тагчармга чарм, резина, пластмассачарм, ёғоч ишлатилади. Тагчарм бўлаклари пошна, патак, набойка ва б. шаклда қўдда (тиғ б-н) ёки махсус прессларда кесилади. Сунъий чарм бўлаклари Пойабзал корхонасига тайёр ҳолда келтирилади.

Пойабзал тикиш технологияси: материални бичиш, бўлакларни бириктиришга тайёрлаш. тановорни тикиш ва бириктириш, унга шакл бериш, тагчармни сатхга бириктириш ва тайёр Пойабзални пар-дозлаш.

Тановорни қолипга тортиш ва патак бириктириш (михлаб, елимлаб ва ипли чок б-н) ишлари махсус машиналарда бажарилади. Тагчармни тановорга бириктиришнинг механик, рантли, сандал, ярим сандал, елимлаш ва б. усуллари бор. П. мустаҳкамлиги ва ташки кўриниши кўп жиҳатдан бириктириш сифатига боғлиқ. Тановорга тагчарм бириктирилгандан сўнг маҳкамлаш машинасида пошна қоқилади. Пойабзалга за-рур шакл бериш учун ишлатиладиган мослама (пресс) қолип деб аталади. Қолип, асосан, олд ва орқа қисмлардан иборат. Тановорни қолипга тортиш пайтида бу қисмларни бир-бирига яқинлаштириб ва бир-биридан узоқлаштириб, зарур ўлчамга келтириш мумкиш. Қолип ёғоч, металл ёки пластмассадан ясалади.

Тайёр Пойабзални пардозлаш ишлари хам, асосан, махсус машиналарда бажарилади. Айрим ишларгина қўлда қилинади. Умуман, Пойабзал тикишда 120 га яқин машина ва мосламалар қўлланилади. Пойабзал ўлчами (номери) патакнинг штихлар (1 штих — 2/3 кием), сантиметрлар ёки дюймларда ўлчанадиган узунлигини билдиради. Ўзбекистонда, асосан, сан-тиметрли система қўлланилади. Пойабзал ўлчамлари бўйича (сантиметрларда ўлчанганда) чақалоқларга (7 — 14), боғча ёшидагиларга (14,5—17,5), болаларга (18—25), аёлларга (22—28), эркакларга (25,5—31,5) мўлжалланган хилларга бўлинади. Ўзбекистонда Пойабзал тикиш ҳунармандчиликнинг муҳим тури бўлиб, уни қўлда тикиш ҳозир ҳам кенг кўламда сақданиб қолган (қ. Кўн-пойабзал саноати).

Prev Article

ПОЗИЦИЯ

Next Article

ПОЙГОҲ