ПОЙДЕВОР

ПОЙДЕВОР, фундамент (лот. fundamentum — асос) — иморат ва иншоотнинг ост қисми ёки машина (компрессор, насос, станок)нинг асоси. Уларнинг огирлиги Пойдевор орқали табиий ёки сунъий заминга тушади. Пойдевор турлари курилиш майдонининг геологик ва гидрогеологик шарт-шароитларига, куриладиган иморат ёки иншоотнинг вазифа-сига, тушадиган оғирликка қараб танланади. Қатлам грунти хусусияти, ер ости сувларининг сатҳи, заминга таъсир этувчи юк (куч) қиймати ҳамда хусусияти ва б. га қараб, Пойдеворлар саёз ёки чукур жойлашган бўлади. Саёз Пойдеворлар шакл жиҳатдан лентасимон (деворлар тагига узлук-сиз лента тарзида қурилади), алоҳида ус-тун ёки плита, квадрат, тўғри тўртбурчак, айланасимон (алоҳида устун ва тиргаклар тагига курилади) бўлади. Ту-зилиши жиҳатдан яхлит (иншоот ёки унинг алоҳида қисми тагига қуйилади) ва йиғма (ёстиқсимон бўлаклар) хилларга бўлинади. Пойдевор тош, бетон, темир-бетон, пишиқ ғишт ва намга чидамли мустаҳкам бошқа материаллардан қурилади. Вактинчалик қурилган баъзи иморатларнинг Пойдевори ёгочдан бўлиши мумкин. Пойдевор ер қазилиб ёки шиббалаб тайёрланган котлован ва траншеяларга қурилади. Шиббалашда кўтариш кранлари, махсус шиббалагичлардан фойдаланилади.

Чуқур Пойдевор қозиқ оёқ, кессонлар, қудуқлар, чуқур таянчлар ва б. кўринишида бўлади. Бундай Пойдевордан бўш, чўкувчан, шишувчан ва б. хусусиятларга эга бўлган грунтларда, ер ости сувлари сатҳи юқори бўлганда, кўприклар ва чуқур ер ости иншоотларини куришда фойдаланилади.

Курилишда Пойдеворга катта аҳамият берилади, чунки иморат ёки иншоотнинг мустаҳкамлиги, узоқ даврга чидаши, кўркамлиги кўп жиҳатдан Пойдеворга боғлиқ. Марказий Осиёда ҳам Пойдеворга катта аҳамият берилган. Қад. меъморларимиз иморатга таъсир этувчи зилзила кучини камайтириш мақсадида Пойдевор қуришда тебранишни сўндирувчи материаллардан фой-даланишган (П. тагига қум, устига қамиш тўшаш, Пойдевор ғиштларини қовушқоқ қоришма билан териш ва б.). Мас, Бухородаги чуқ. 5 м бўлган Арслонхон, Самарқанддаги чуқ. 4 м бўлган Тиллақори мадрасалари Плари шу сирага киради.

Бу мохдят ҳозирги замон технологияларидан фойдаланиб қурилган зилзила-бардош иморатлар Пойдевор ларида қўлланиладиган резина-металл таянчлар ва б. турдаги конструкцияларда ўз аксини топган. Бухоро, Хива, Самарқанд, Қўқон, Термиз, Тошкент ва б. шаҳарлардаги қад. меъморлик обидалари, бино ва иншо-отларнинг кўп аерлардан бери бузилмай сақланишига сабаблардан бири уларнинг Пойдевори мустахкамлигидир.

Машина Пойдевор лари таркибига эластик амортизаторлар (пружина, резина тўшама) ва демпферлар (тебранишни сўндирувчилар) киради. Улар Пойдевор ларга тушадиган кучни заминга юмшатиб ўтказади.

Prev Article

ПОЙГОҲТЕПА

Next Article

ПОЙНТИНГ