ПОЙГА — 1) от спорти тури; чопқир отларни синаш. Англияда 17-а. дан уюштирила бошлаган. Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда Пойга қадимдан маълум. Пойгада қатнашувчи чавандозлар сигнал берилиши билан белгиланган мар-рага қараб от қўйганлар, ғолиб чиққан чавандоз соврин билан мукофотланган. Пойга, асосан, катта байрамлар, сайллар, тўйларда ўтказилган. Одатда, текис жойларда уюштирилиб, атрофдаги қир-адирларга ранг-баранг алвонлар билан безатилган ўтов ва чодирлар тикилган, турли таомлар пиширилган. Пойгада кўпинча, болаликдан от минишга ўрга-тилган ўсмирлар қатнашган.
Пойганинг бир неча тури бор: текис Пойга (текис жойларда, кўпинча отчопар йўлкаларида 1000—4000 м масофага); тўсиқли Пойга (5—9 та енгил тўсиқлардан иборат йўлкаларда 2000—3000 м масофага); мураккаб тўсиқлардан сакраш (стипл-чейз, 4000 — 7000 м масофага); кросс (паст-баланд жойларда 3000— 8000 м масофага); отда ов қилиш (турли ҳайвонларни ов ити билан қувиш);
2) бир неча спортчилар иштирокида турли транспорт воситалари билан ўтказиладиган мусобақа. Mac, автомобиль, мото-цикль, велосипед П. лари.