
ПОЙГУМБАЗ
ПОЙГУМБАЗ — гумбаз ўрнатиладиган қурилма, асос. Гумбазнинг гардишсимон остки, бинонинг устки қисми. Пойгумбаз гумбазни бинодан баланд кўтариб, ажратиб туради, унга салобат ва кўркамлик бағишлайди. Пойгумбазнинг 4 ёки 2 томонидан дарча очилиб, унга панжаралар ишланади. Пойгумбаз гумбаз ва бино рангига мое равишда турли хил кошин-кори, гириҳ нақш, шакл ва китобалар билан безатилади.