ПОЙКИЛОТЕРМ ҲАЙВОНЛАР (юн. poikilos — ҳар хил, ўзгарувчан ва therme — иссиқ) — совуқ қонли, тана ҳаро-рати ташқи муҳит ҳарорати таъсирида ўзгариб турадиган ҳайвонлар. П. ҳ. га барча умуртқасизлар, балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар киради. Пойкилотерм ҳайвонлар танаси ҳарора-ти ташқи муҳитга нисбатан 1—2° юқори ёки ташқи мухдгга тенг. Кўпчилик Пойкилотерм ҳайвонлар тана ҳарорати қуёш нури ёки мускуллар қисқариши туфайли кўтарилади. Ҳарорат оптимал чегарадан ошганида Пойкилотерм ҳайвонлар карахт бўлиб қолади ёки ҳалок бўлади. Терморегуляция механизмининг ривожланмаганлигини нерв сис-темасининг нисбатан кам ривожланганлиги, моддалар алмашинувининг секин бориши (иссиққонли ҳайвонларга нисбатан 20—30 марта паст), қон айланиш системасининг туташ бўлмаслиги, артерия ва вена қонининг аж-ралмаганлиги билан тушунтириш мумкин (яна қ. Терморегуляция).