ПОЙТАХТ — давлатнинг бош шаҳри, мамлакатнинг маъмурий-сиёсий мар-кази. Пойтахт, одатда, марказий (умуммиллий) хукумат, парламент ва суд муассасалари қароргоҳи ҳисобланади. Одатда, Пойтахт алохдца бошқарув тартиби бўлган мустақил маъмурий бирликка ажратилади. Кўпчилик федератив давлатларда Пойтахт федерациянинг бирон-бир субъекти таркибига кирмайдиган ва федерациянинг мустақил субъекти ҳисобланмайдиган махсус федерал округ ҳудудида жойлашган бўлади. Кўпчилик мамла-катларда Пойтахт қаерда бўлиши конституция матнида тўғридан-тўғри кўрсатилади. Чунончи, Ўзбекистон Республи-каси Конституциясининг 6моддасида «Ўзбекистон Республикасининг пой-тахти — Тошкент шаҳри» дейилган (қ. Тошкент).