Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ПОЙТУҒ

ПОЙТУҒАндижон вилояти Избос-кан туманидггн шаҳар (1980 й. дан). Туман маркази (1935 й. дан). Т. й. стан-цияси. Вилоят маркази (Андижон ш.)дан 12 км. Аҳолиси 29,2 минг киши (2003). Катта Фарғона каналидан сув олади.

Топонимистларнинг фикрича, шаҳар номи «пой» — қуйи, этак ва «туғ» — байроқ, тўғон сўзларидан вужудга келган (Маҳмуд Кошғарийда туғ — тўғон). Шунга асосланиб, топоним «тўғон таги, тўғон ёни» бўлиши мумкин.

Пойтуғда туман ҳокимияти биноси, маъмурий ташкилотлар, ип йигирув-тўқув, пойабзал, шойи тўқиш ф-калари, пахта тозалаш з-ди, нон к-ти, вилоят таъмирлаш и. ч. корхонаси, автостанция, деҳқон бозори, савдо, маданий, маиший хизмат курсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, лицей, 2 касб-хунар коллежи, 5 кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, Хотира май-дони мавжуд. Марказий касалхона, 3 поликлиника, тез тиббий ёрдам бўли-ми фаолият кўрсатади.

Prev Article

ПОЙТАХТ

Next Article

ПОЙУСТУН