ПОЗИТИВ

ПОЗИТИВ (лот. positivus — мусбат, ижобий) — фотографияда — фотосуратга ёки кинога олиш объекти (одам, манзара ва б.) да ранглар (ёруғликсоя) нисбати қандай тарқалган бўлса, фототасвирда хам шундай нис-батда акс этадиган ҳақиқий тасвир Позириқ мозорқўрғонлари: мозорқўрғондан топилгам эгар ва мисдан ипшппган чилимлар. Эрмитаж, Санкт-Петербург (фото ёки кинотасвир); негативнинт акси. Оқ-қора тасвирда ёруғликсоя нисбати, рангли тасвирда ранглар нисбати тасвир аниклигини белгилайди. Позитив нега-тивдан позитив фотоматериал — фото-қоғозга, позитив фото ёки киноплёнкага контакт усулида ёки проекциялаб ҳосил қилинади. Бу жараён негатив-П. жараён деб аталади. Рангли кино-фотографияда бу жараёндан ташқари 3 рангга ажратилган негативдан фойдаланилади. Позитив махсус позитив очилтиргич мод-далар ёрдамида очилтирилади.

Loading...