ПОЗИТРОН

ПОЗИТРОН [лот. posi (tivus) — мусбат ва электрон] , е* — мусбат электр зарядли элементар зарра, электроннинг антизарраси. Унинг заряди е=1,60218910-» Кл. ; массаси /я=0,91093 – Ю»30 кг; магнит моменти цс=9,2848-10-24 Ж/Тл. П. спини 1/2 га тенг бўлиб, ФермиДирак статис-тикасига бўйсунади. Антизарраларнинг мавжудлигини биринчи бўлиб П. Дирак башорат қилган (1931). Бу назарияга асосан зарра ва антизарранинг массаси, яшаш вақти ва спинлари бир хил бўлиб, электр заряди ва магнит мо-ментлари модуль жиҳатдан тенг, аммо ишоралари қарамақарши бўлиши керак эди. Кейинчалик улар тажрибаларда тўла тасдикданди. Биринчи антизарра — П. нинг мавжудлигини К. Д. Андерсон кучли магнит майдонига жойлаштирилган Вильсон камераси ёрдамида кашф этган (1932).

Позитрон электромагнит, гравитацион ва кучсиз ўзаро таъсирларда иштирок этади ва лептонлар синфига киради. Статистик хусусиятига кура, Позитрон фермион ҳисобланади. Позитрон турғундир, лекин у электрон билан тўқнашганда е+ ег жуфтлар аннигиляция ҳодисаси содир бўлганлиги учун жисмда қисқа вакт яшайди. Мас, қўрғошинда Позитроннинг яшаш вақти 5-10-» с га тенг.

Позитронлар бир зарранинг иккинчи заррага айланиш жараёни (мас, мюоннинг емирилишида, у – квантларнинг Позитрон электрон жуфтини ҳосил қилиш жараёнида ва баъзи радиоактив изотопларнинг бета емирилиши)да ҳосил бўлади. Бета емирилишдан ҳосил бўлган Позитрондан текшириш мақсадларида фойдаланилади. Позитроннинг жисмда секинлашиш ва аннигиляция жараёнлари жиемнинг физик ва кимё-вий хоссалари (мас, кристалл панжа-ранинг дефекти, электрон ўтказувчанликнинг тезликлар бўйича тақсимоти, баъзи бир кимёвий реакциялар кинетикаси) тўғрисида маълумот беради.

Loading...