ПОЗИЦИЯ

ПОЗИЦИЯ (тилшуносликда) — фонологик Позиция, фонеманинг унга хос семиологик (фарклаш) вазифани белгилашда асос бўлувчи ҳолати; фонеманинг бевосита қуршови, унинг сўз таркибидаги ўрни, урғуга нисбатан ҳола-тини қамраб олади. Фонологик Позициянинг кучли ва кучсиз турлари фаркланади. Фонеманинг ўз фарклаш вазифасини бажариши учун кулай позиция кучли Позиция дейилади (мас, зўр ва сўр сўзлари бошидаги ундош кучли Позиция да-дир). Фонеманинг ўз фарклаш вазифасини бажариши учун ноқулай позиция кучсиз Позиция дейилади (мас, ризқ сўзидаги з ундоши кучсиз П. да, чунки уни с ундошидан фарклаш қийин).

Азим Ҳожиев.

Loading...