ПОЗНАНЬ — Польшанинг ғарбий кис-мидаги шаҳар, Варта дарёси бўйида. Познань воеводасининг маъмурий маркази. Ахрлиси 578,2 минг киши (1999). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Познань — мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Машинасозликнинг турли сохалари (жумладан, транспорт, қ. х., аниқ машинасозлик, электротехника, приборсозлик ва подшипниклар и. ч.) ривожланган. Озиқ-овқат, резина, парфюмерия, тикувчилик, ойнашиша, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Познаньда ҳар йили халқаро ва миллий ярмаркалар ўтказилади. Ун-т, театрлар, музейлар бор. Шаҳарга 9-а. да асос солинган. 10—11-а. ларда Польша князлари қароргоҳи бўлган. 13—19-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар, хусусан, готика костёли (13—15-а. лар), ратуша (13—16а. лар) сақланган.