ПРАГМАТИКА (юн. pragma, pragmatos — иш, ҳаракат) — семиотика ва тилшуносликнинг нутқда тил белгиларининг амал қилишини ўрганувчи соҳаси; бошқача айтганда, муайян белгилар тизимини ўзлаштириб, ундан фойдаланувчи субъектларнинг айни шу белгилар тизимига муносабатини ўрганувчи фан тармоғи. Прагматика ҳақидаги асосий ғоя америкалик олим Ч. Пирс томонидан ўртага ташланган; яна бир америкалик олим Ч. Моррис ушбу ғояни ривожлантирган ва «Прагматика» терминини семиотика бўлимларидан бирининг номи сифатида амалиётга киритган.
Прагматика инсоннинг ижтимоий фаолиятини ўзида қамраб олувчи нутқ жараё-ни, муайян алоқа вазияти орқали намоён бўлади. Лингвистик Прагматика аниқ шакл, ташқи кўринишга эга эмас; унинг до-ирасига сўзловчи субъект, адресат, уларнинг алоқа-аралашувдаги ўзаро муносабатлари, алоқа-аралашув вазияти билан боғлиқ кўплаб масалалар ки-ради. Мас, нутқ субъекти билан боғлиқ ҳолда қуйидаги масалалар ўрганила-ди: баённинг ошкора ва яширин мақсадлари (бирон-бир ахборот ёки фикрни етказиш, сўроқ, буйруқ, илтимос, маслаҳат, ваъда бериш, узр сўраш, табриклаш, шикоят ва б.); нутқ тактикаси ҳамда нутқ одоби турлари; суҳбат, сўзлашиш қоидалари; сўзловчининг мақсадв; сўзловчи томонидан адресатнинг умумий билим жамғармаси, дунёқараши, қизиқишлари ва б. хислатларига баҳо берилиши; сўаловчининг ўзи баён қилаётган хабарга муносабати кабилар. Прагматикада нутқ адресати, ўзаро алоқага кирувчиларнинг муносабатлари, муайян алока вазияти сингари омиллар б-н боғлиқ қолда қам кўплаб масалалар ўрганилади. Прагматика ғоялари эвристик (йўналтирувчи) дастурлаш, машина таржимаси, информацион-қидирув тизимлари ва б. ни ишлаб чиқишда қўлланади.