ПРАТОВ

ПРАТОВ Ўктам (1934.18.8, Тошкент вилояти Хумсон қишлоғи) — биолог олим. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (2001), биол. фанлари дри (1988), проф. (1994). Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1959). Ўзбекистон ФА Ботаника ин-тида кичик илмий ходим (1959—62, 1965 — 68), аспирант (1962—65), катта илмий ходим (1968—85), директор ва систематика лаб. мудири (1985—93). 1995 й. дан марказий гербарий лаб. мудири. Ливия давлатида катта муҳандис (1977—85), 1997 й. дан ЎзМУ ботаника ўқув-илмий маркази раҳбари. Илмий тадқиқотлари Ўрта Осиё флорасини ўрганишга, ундан оқилона фойдаланиш ва муқофаза қилишга, айрим йирик, мураккаб оила ва туркумларни монографик тарзда ўрга-ниб, уларнинг филогениясини ишлаб чиқишга оид. Пратов 20 дан зиёд янги ўсимлик тури, 20 секция ва 1 та трибани илк бор фанга олиб кирди. 10-жиддли «Ўрта Осиё ўсимликлари аниклагичи» (1972 — 93), «Русча-ўзбекча ботаника терминлари луғати» (1963), «Усимликлар аниклагичи» (1995) муаллифларидан. Пратов раҳ-барлигида Узбекистон Республикаси Кизил китобининг 2-нашри узбек ва рус тилларида чоп этидци.

Ас: Ботаника [дарслик] (ҳамкорликда) Т., 2003; Юксак усимликлар систематикаси (ҳамкорликда), Т., 2003; Узбекистон бегона ўсимликларининг замонавий тизими ва би-нар (қўш) номлари (ҳамкорликда), Т., 2003.

Loading...