ПРАВОСЛАВИЕ (рус.) — христианликдаги 3 асосий оқимдан бири (католицизм ва протестантизм билан бир қаторда). Рим империяси Ғарбий ва Шарқий қисмларга ажралгач (395 й.), пайдо булди. Православие илоҳиёти асослари 9 — 11-а. ларда Византияда шаклланган. Христиан черкови католик ва православие черковига булингандан кейин 1054 й. мустақил черков сифатида узил-кесил қарор топган. Бу бўлинишга ғар-бий черковнинг папани барча христи-анларнинг олий бошлиғи деб ҳисоблаши, муқаддас руҳнинг ота-худо ва ўғил-худодан келиб чиққанлиги ҳақидаги таълимоти сабаб бўлди. Православие таълимотига «муқаддас учлик» — худонинг айни бир вақтда ҳам ягона, ҳам уч хил кўриниш (ота-худо, ўғил-худо ва муқаддас руҳ)да намоён бўлишига эъти-қод қилиш; инсонни туғма гуноҳкор деб билиш; Исонинг инсон қиёфасига ки-риб, уз умматларини гунохдан халос этиш учун ўзини қурбон қилганини тан олиш; охиратга ва унда қайта тирилишга ишониш ва б. киради. Православие бир неча автокефаль (мустақил) черковлардан ташкил топган. Эътиқод асосини Библия ва Мукаддас ривоятлар (биринчи 7 та Жа-ҳон собори қарорлари ва 2—8-а. лардаги черков оталарининг асарлари) ташкил килади. Православие МДҲ мамлакатларининг баъзиларида, Греция, Руминия, Болгария, Сербия, Кипрда, кичик жамоалари Су-рия, Ливан, Исроил, MAP ва б. мамла-катларда тарқалган. Православларнинг умумий сони 250 млн. га яқин.