ПРЕДМЕТ

ПРЕДМЕТ, нарса — инсон фаолияти ва билиши жараёнида объектив борлиқдан алоҳида ажратиб олинган бу-тун бир нарса. У моддий (организм, галактика, электромагнит майдони ва ҳ. к.) ва идеал (математик формула, концеп-туал образ) бўлиши мумкин. Гап бу ерда бирор фаннинг текшириш объекти ус-тида бориши назарда тутилади. Мас, фалсафанинг Предмети, физиканинг Предмети ва ҳ. к. Мантиқца фикримиз нимага қара-тилган бўлса, у хам Предмет дейилади; шу маънода муҳокама, тушунча, хулосани ҳам Предмет деб ҳисоблаш мумкин.

Предмет атамаси жонли мулокртда нарса, жисм, объект маъносида ҳам ишлатилади.

Loading...