Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ПРЕФЕРЕНЦИЯ

ПРЕФЕРЕНЦИЯ (лот. praeferentia — афзал кўраман) — бирор бир фаолият турини қўллаб қувватлаш учун айрим давлатлар, корхоналар, ташкилотларга бериладиган афзалликлар, имтиёзлар. Соликларни камайтириш, божхо-на божларидан ташламалар, тўловлардан озод қилиш, имтиёзли кредитлар тақдим этиш шаклларида амалга оширилади. Преференция давлат томонидан берилади ва аниқ манзилли характерга эга бўлади. Давлатлараро муносабатларда Преференция ҳам ўзаро, ҳам бир томонлама тартибда бўлиши мумкин.

Prev Article

ПРЕТОРИЯ

Next Article

ПРЕФИКС