ПРЕГЛЬ (Pregl) Фриц (1869.3.9, Лайбах, ҳоз. Любляна, Югославия — 1930. 13.12, Грац) — австралиялик кимёгар. Инсбрук (1910 й. дан) ва Грац (1913 й. дан) ун-тлари проф. Оз миқдорда (2 — 6 мг) анализ қилинадиган бирикмалардаги элементлар ва функционал гу-рухларни аниклаш усулларини ишлаб чикиб микдорий органик микроанализга асос солди. Прегль ишлаб чиққан усуллар гормонлар, витаминлар ва б. мураккаб табиий моддаларни синтез қилишнинг тез ривожланишига имкон берди. Нобель мукофоти лауреати (1923).