ПРЕМЧАНД

ПРЕМЧАНД (тахаллуси; асл исм-шарифи Дҳанпатрай Шривастав) (1880.31.7, Ламҳий — 1936.8.10, Банорас) — ҳинд ёзувчиси ва публицисти. Ҳиндистон тараққийпарвар ёзувчилар уюшмаси (1936)нинг асосчиларидан бири. Урду ва ҳинд тилларида ижод қилган. Ижоди 20-а. нинг илк йилларидан бошланган. Асарларида халқнинг сиёсий уйғониш жараёни, унинг ижтимоий ҳақҳуқуклари ва мамлакат озодлиги учун кураши акс этган. Дастлабки ҳикоялар тўплами «Ватан дарди» (1909) сиёсий долзарб мавзуда бўлгани сабабли мусодара қилинган. Сўнгги роман ва хикояларида бадиий махррати энг такомилига етган. «Қисмат» («Гаодаан», 1936) романи машҳур. Премчанднинг баъзи асарларида Махатма Гандининг таъсири бор.

Премчанд урду ва ҳинд тилида 40 га яқин ҳикоялар тўплами, 13 роман, қисса, бир қанча пьеса ва публицистик мақолалар ҳамда таржималар муаллифи: «Севги маскани» («Премашрам», 1922), «Нирмала» (1923), «Нажот» («Ғабан»), «Жанг майдони» («Кармабҳумий», 1932) ва б. Асарлари турли тилларга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган («Жанг майдони», «Фидойи», 2003).

Ас: Бир келин ҳикояси [ҳикоялар тўпла-ми], Т., 1973; Рама ҳақида қисса, Т., 1970; Нажот [роман], Т., 1975.

Ад.: Балин В., Премчанд — новеллист, Л., 1973; Премчанд. Биобиблиографический указатель, М., 1962.

Ансориддин Иброҳимов.

Prev Article

ПРЕЛОГ