ПРЕСС

ПРЕСС (лот. ргессо — босаман, эзаман) — материалларга босим билан зарбсиз (статик) ишлов бериш учун мўлжалланган машина. Темирчилик-штамлаш и. ч. нинг асосий воситаси. Дастаки винтли Пресс 15— 16-а. ларда ҳунурмандчилик ишлари (мой ажратиш, узум эзиш ва б.)да ишлатилган. Кейинчалик (17—18-а. ларда) металл ишлашда, ху-сусан, танга пул зарб қилишда, сўнгра темирчилик-штамплаш ишларида кенг таркалди.

Пресснинг гидравлик, механик ва гидромеханик хиллари бор. Улар кривошипли ёки эксцентрикли, винтли, тирсакли, рейкали ва ричагли; вертикал ва горизонтал хилларга бўлинади. Поковкаларни штамплашда автоматлаштирилган Прессдан фойдаланилади.

Пресс саноатнинг турли тармокларида металл, пластмассалар, резина, қ. х. ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов беришда жисмларнинг шаклини ўзгартириш (болғалашштамплаш), бўлак-бўлак ёки кукунсимон материалларни бириктириш (брикетпаш), юмшоқ моддаларнинг ҳаж-мини кичрайтириш (пакетлаш), деталларни бириктириш (қ. Пайвандлаш), турли агрегат хрлатдаги жисмларни бирбиридан ажратиш, ме-талларнинг механик хоссаларини си-наш ва б. ишларда қўлланилади. Бундан ташқари, Пресс ларда тикувчилик маҳсулотлари дазмолланади, фанерага турли шакл берилади, йиғиш операциялари бажарилади, металлар механик синовдан ўтказилади. Ҳажмий штамплаш учун мўлжалланган йирик Пресс ларнинг энг юқори босим кучи — 750 МН гача, лист метариал учун — 1500 МН.

Loading...