
ПРЕЗИДЕНТ
ПРЕЗИДЕНТ (лот. praesidens — олдинда ўтирувчи) — 1) ҳрз. кўпчилик (республика шаклида идора қилинадиган) мамлакатларда сайлаб қўйиладиган давлат бошлиғи. БМТ га аъзо бўлиб кирган 189 мамлакатнинг 140 дан ортигида Президент лавозими жорий қилинган (2000). Бундай бошкарув шакли илк бор АҚШ да 1787 й. вужудга келган. Ўзбекистон тарихида биринчи Президентлик лавозими 1990 й. 24 мартда таъсис этилди. 1991 й. 29 дек. да эса альтернатив асосда ўтказилган умумхалқ сайловида И. А. Каримов Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди (қ. Ўзбекистон Республикасининг Президенти);
2) айрим ил-мий ва жамоат ташкилотларида, партиялар, жамиятлар, уюшмалар (шу жумладан, халқаро уюшмаларда ҳам) ижрочи орган бошлиги.