ПРИСТАНЬ

ПРИСТАНЬҚорақалпоғистон Рес-публикасидаги шаҳар (1958 й. дан). Нукус шаҳар Кенгашига қарашли. 1958 й. 16 апр. да асос солинган. Яқин т. й. стан-цияси — Нукус (8 км). Амударёда транспортнинг ривожланиши натижасида вужудга келган. Аҳолиси 15,7 минг киши (2002). Темир-бетон ва дурадгорлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Арақвино з-ди, умумий таълим мактаблари, клуб, маданият уйлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.

Loading...