ПРИСТЛИ (Priestley) Жозеф (1733.13.3, Филдхед, Йоркшир — 1804.6.2, Нортамберленд, Пенсильвания, АҚШ) — инглиз файласуфи, кимёгари, деизм тарафдори. 1794 й. АҚШ га мухржир бўлиб кетган. «Материя ва руҳ тўғрисида тадқиқотлар» асари (1777) да табиатнинг моддийлиги, руҳ материянинг хусусияти эканлиги тўғрисидаги ғояларни илгари сурган. Д. Гартлининг ассоциациялар тўғрисидаги таълимотини ривожлантирган. Кислородни кашф этган (1774), водород хлорид ва аммиак ҳосил қилган (1772 — 74). Нафас олишчиқариш туфайли бу-зилган ҳавони яшил ўсимликлар «то-залайди», деб кўрсатиб ўтган. Флогистон назариясини ҳимоя қилган.