
ПРИЗМА
ПРИЗМА (юн. prisma — қирқилган, арраланган) — икки ёги (П. нинг асослари) тенг ва параллел кўпбурчак, бошқа ёклари (П. нинг ёклари) параллелограмм бўлган кўпёқлик. Параллелограммлар Призманинг ҳар икки асоси билан умумий томонларга эга бўлиши ке-рак. Призмани йўналтирувчиси кўпбурчак бўлган цилиндр деб қараш мумкин. Ён қирралари асосига перпендикуляр бўлган Призма тўғри , акс ҳолда оғма Призма дейилади (расмга қ.). Асоси мунтазам а б в г кўпбурчакдан иборат тўғри Призма мунтазам дейилади. Асосининг шаклига караб Призма уч бурчакли, тўрт бурчакли ва б. деб юритилади. Призманинг ҳажми асос юзи билан баландлиги (асослари орасидаги масофа) кўпайтмасига тенг.