ПРОДУЦЕНТЛАР

ПРОДУЦЕНТЛАР (лот. producentis — ишлаб чиқарадиган, ҳосил қиладиган) — фотосинтез ва хемосинтез ёрдамида анорганик моддалардан органик моддалар ҳосил киладиган автотроф организмлар. Продуцентлар гетеротроф организмлар — кон-сументлар ва редуцентларга қарамақарши қўйилади. Қуруклик ва сув экосис-темасидаги асосий Продуцентлар — яшил ўсимликлар ҳисобланади. Продуцентлар озиқланиш занжирининг бошланғич звеносини, барча экосистемалар асосини ташкил этади.

Loading...