ПРОЕКЦИЯ

ПРОЕКЦИЯ (лот. projectus — олдинга ирғитилган) — бирор нарсанинг текислик (қоғоз)га туширилган тасвири. Мас, фазодаги А нуқтани П’ текислигига проекциялаш учун Проекция маркази S оркали П’ текислик билан Л нуқтада ке-сишгунча SA тўғри чизиғи ўтказилади. А’ нуқта А нинг Проекцияси дейилади. Бирор Ғ шаклнинг проекцияси унинг барча нуқталарини проекциялаб топилади. Проекция марказидан ўтмайдиган тўғри чизиқ кўринишида проекцияланади. Ҳосил қилинган Проекция марказий ёки конус П. дейилади.

Проекция маркази фазонинг чексиз узоқликдаги нуқтаси Ј°= да бўлса, барча про-екцияловчи тўғри чизиқлар параллел бўлади ва Проекция параллел ёки цилиндрик Проекция дейилади. Чизмачилиқда параллел проекциялашнинг хусусий тури қўлланилади. Бунда проекциялаш текислиги проекциялаш йўналишига перпендикуляр жойлашади. Бундай Проекция тўғри бурчакли ёкиортогонал П. дейилади. Марказий ва параллел П. лар чизма геометрияда кенг қўлла-нилади.