ПРОФЕССОР

ПРОФЕССОР (лот. professor — даре берувчи, ўқитувчи) — олий ўқув юрти ўқитувчиси ёки и. т. муассасаси ходи-мининг илмий унвони, лавоздми. Профессор атамаси дастлаб Рим империяси (мил. ав. 1-а. ўрталари — мил. 5-а. бошлари)да грамматика ва воизлик мактаби ўқитувчиларига нисбатан қўлланган. Ўрта асрларда диний мактаб муаллимлари, 13-а. дан бошлаб, ун-тлар пайдо бўлгач, ун-т ўқитувчилари Профессор деб аталган. Ўрта аерларда Профессор атамаси олимлик белгиси сифатида магистр ёки фан дри илмий даражалари маъносини берган. Ун-тларда кафедралар ташкил этилиши ва махсус Профессорлик лавозимлари жорий этилиши билан Профессор олий илмий даража тушунчасидан ташқари, ун-тларнинг етакчи ўқитувчиси илмий унвонини англатадиган бўлди. Ўзбекистонда 20-а. бошларидан дастлабки Профессорлик унвони берила бошлади. Фитрат биринчи узбек Профессори ҳисобланади.

Ўзбекистонда Профессорлик унвони олий ўқув юртлари ёки и. т. муассасалари илмий кенгашининг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (OAK) томонидан берилади. Мамлакатимизда Профессорлик унвонини беришда ЎзР Вазирлар Маҳ-камаси ҳузуридаги OAK раёсатининг 1996 й. 25 янв. даги қарори билан тасдиқланган «Илмий унвонлар бериш тўғри-сида низом»га амал қилинади. Ушбу низомга кўра, Профессор унвони қуйидагиларга берилади: а) танлов йўли билан кафедра мудири, Профессор лавозимига сайланган ёки шартнома асосида шу лавозимларда ишлаётган ёхуд олий ўқув юртининг ректори (ўқув ёки илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш ин-ти ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директори ўрин-босари) лавозимида 1 ўқув йили муваффақиятли ишлаган, камида 5 й. лик педагогик иш стажига эга бўлган фан д-рларига; б) олий ўқув юртининг и. т. бўлими (бўлинмаси, сектори, лаб.) мудири (бошлиғи), бош илмий ходими, етакчи илмий ходими лавозимига танлов йўли билан утган ёки аттестация тартибида тайинланган ҳамда 5 й. лик илмий стажга эга бўлган ва мазкур лавозимларда камида 1 й. яхши натижа кўрсатиб ишлаган фан д-рларига; в) халқ хўжалигининг йирик мутахассиси бўлган ва педагогик ишга жалб қилиниб, танловдан ўтган ёки шартнома асосида ишлаётган олий ўқув юртининг кафедра мудири, Профессори ёки ректори (ўқув ёки илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш ин-ти ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг директори (директори ўринбосари) лавозимларида 1 й. дан бери сама-рали ишлаётган фан д-рларига; г) олий ўқув юрти ёки унга тенглаштирилган ўқув юртининг кафедра мудири ёки Профессор иТтавозимига танлов бўйича сайланиб, камида 5 й. педагоглик иш стажига эга бўлган ва шу лавозимларда 2 й. муваф-фақиятли ишлаган ЎзР, Қорақалпоғи-стон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, рассомлари, меъморлари, ўқитувчилари, ёзувчилари, шоирлари, хизмат кўрсатган фан ва санъат арбоблари, хизмат кўрсатган артистлар, рассомлар, меъморлар, тренерлар, маданият ходимларига берилиши мумкин; д) танлов йўли билан кафедра Профессори лавозимига сайланган ва бу лавозимда 2 й. муваффақиятли ишлаган маданият, меъморлик, санъатшунослик ин-тлари их-тисослашган кафедраларининг олий маълумотли, доцент илмий унвони ва камида 10 й. лик педагогик иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассисларига берилиши мумкин; е) доцент илмий унвони бўлган ва маданият, меъморлик, санъат, жисмоний тарбия, спорт ҳамда муҳандислик графикаси (чизма геом.) соҳасида ихтисослашган кафедра мудири ёки Профессори лавозимида ишлаб турган, олий укув юртларида камида 10 й. лик педагогик иш стажига эга, шу лавозимда камида 1 й. самарали ишлаган фан номзодига берилиши мумкин; ё) республика и. т. муассасаларида бўлим (бўлинма, сектор, лаб.) мудири (бошлиғи), бош илмий ходим, етакчи илмий ходим лавозимига танлов йўли билан сайланган ёки аттестация тартибида тайинланган ёхуд директор, директор ўринбосари, илмий котиб, илмий рахбар, маслаҳатчи лавозимини эгаллаб турган, камида 5 й. лик илмий стажи бўлган ва шу лавозимда камида 1 й. яхши ишлаган фан д-рларига берилади. Улар педагогик амалиётда фойдаланилаётган илмий ва ўқув-методик ишларга эга булишлари, олий ўқув юрти ёки малака ошириш ин-тларида юксак методик ва илмий савияда маърузалар курсини ўқий олишлари, илмий даража олган малакали мутахас-сис тайёрлаган булишлари, маданият, меъморлик, санъатшунослик ин-тининг мутахассислари халкаро ва республика танловлари совриндорларини тайёрлаган булишлари керак.

Профессорлик унвонига даъвогар шахснинг хужжатлари унга фан дри илмий даражаси берилган санадан 1 й. утгандан кей-ингина олий укув юртлари ҳамда и. т. муассасалари илмий кенгашлари томонидан муҳокамага қабул қилиниши ва ОАКга юборилиши мумкин. Профессорлик унвонига даъвогарнинг ҳужжатларини OAK томонидан кўриб чиқиш муддати 6 ойдан ошмаслиги керак. Профессорлик унвони OAK томонидан умрбод берилади. Профессорлик лавозими учун олий ўқув юрти ёки илмий муассасада ҳар 5 й. да 1 марта танловдан ўтиш лозим.

Бошка мамлакатларнинг Профессор унвонига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ўз аризалари ва фаолият юритаётган ташкилотларининг тавсиясига мувофиқ белгиланган тартибда қайта аттестация (но-стрификация)дан ўтказилгач, тегишли ҳужжат берилади. Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритмоқчи бўлган чет эл фуқароларининг Профессорлик илмий унвони ҳам манфаатдор ташкилотнинг тавсиясига мувофиқ белгиланган тартибда қай-та аттестация (нострификация)дан ўтка-зилгач, ҳақиқий ҳисобланади.