ПРОФИЛАКТИКА (юн. profi laktikos сакловчи, олдини олувчи) — одамларнинг узоқ умр куриши, ишлаш крбилиятини сақлаб қолиши, аҳолининг жисмоний ривожланишини яхшилаш. касалликларнинг юзага келиши ва тарқалишини олдини олиш ҳамда саломатликни ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, гигиеник ва тиббий чора-тадбирлар мажмуи. Профилактика жамоат ташкилотлари ва алоҳида фуқаролар томонидан амалга оширилади.
Профилактика тушунчаси ва унинг амалий шакли жамиятнинг тарихий тараққиёти даврида иқтисод, давлат тузуми ва илм-фаннинг ривожланишига қараб ўзгариб турган. Профилактика қадим замондан маълум. Қад. тиббиётда шахсий гигиена ва тўла-тўкис овқатланиш қоидаларига амал қилиш б-н касалликларнинг олдини олишга катта аҳамият берилган, лекин Профилактика 19-а. дан бошлаб илмий жиҳатдан асослаб берилди. Касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишида ташқи муҳитнинг аҳамиятини ўрганиш, микробиология, физиология, иммунология ва гигиена соҳасида қўлга киритилган ютуқлар илмий Профилактиканинг ташкил топишига имкон берди.
Замонавий Профилактика инсон саломатлигига салбий таъсир этадиган омилларни йўқотишни кўзда тутадиган ҳамда уларнинг жисмоний ва маънавий иродаларини ҳар томонлама ўстиришни таъминлайдиган, давлат ва жамоат аҳамиятига эга бўлган комплекс тадбирлар тизимини ўз ичига олади.
Шахсий, жамоат, тиббий Профилактика фарқланади. Шахсий Профилактикага инсоннинг ўз соғлиғини сақлаши ва мустаҳкамлашига қаратилган чоралар, яъни соғлом турмуш тарзига амал қилиш, шахсий гигиена, никоҳ ва оила, шунингдек, кийим-кечак, овқатланиш гигиенаси, ўсиб келаётган авлодни гигиеник тар-биялаш, рационал ишлаш ва дам олиш, фаол жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш киради.
Жамоат Профилактика сига жамоат ташкилотлари томонидан фуқароларни жисмоний ва маънавий ривожлантиришни таъминловчи, халқ соғлиғига ёмон таъсир қилувчи омилларни камайтиришга кара-тилган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, қонуний, тарбиявий, санитар-техник, санитаргигиеник, эпидемиологик ва тиббий чора-тадбирлар киради.
Тиббий Профилактика бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи тиббий Профилактика касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ривожланишига қарши қаратилган ижтимоий, тиббий, гигиеник ва тарбиявий чоралар; ташқи мухитнинг номақбул таъсирига организмнинг чидамлилигини ошириш; организмнинг соглом ҳолатини саклаб қолиш, унга па-тологик таъсир курсатувчи омилларнинг олдини олиш; диспансеризация ўтказиш ва юқумли касалликларга қарши эмлашдан иборат. Иккиламчи тиббий Профилактика касалликларни эрта аниклаш, патологик жараённинг ривожланиши, унинг асоратлари ва рецидивларининг олдини олишга каратилган чора-тадбирлар.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг инсонларнинг соғлом турмуш тарзини яхшилашга, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, спортнинг оммала-шуви ва профилактик тиббиётни ривожлантиришга каратилган қонунлар, дастурлар қабул қилинди.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирлари она ва болалар касалликлари ва ўлимининг кескин камайишига, чилла даври касалликларининг олдини олишга, соглом авлод яратилишига ёрдам бермоқда. Ҳоз. олдинги поликлиникалар ва шифохоналар ўрнига оилавий поликлиника ва «Оналар ва болалар» марказлари ташкил этилди. Тиббиёт интларида оилавий шифокорлар тайёрлаш дастурига ўтилди. Туғруқхоналар ўрнини перинатал марказлар эгаллади.
21-а. бошида Ўзбекистонда Республика «Саломатлик» ин-ти, вилоятларда унинг филиаллари очидди.