ПРОКЛ (тахм. 410, Константинополь —485, Афина) — юнон файласуфи; триада методи асосида неоплатонизмнинг бутун системасини ҳар тарафлама диалектик тарзда ишлаб чиққан. Ўрта аср фалсафаси ривожига катта таъсир кўрсатган. Асосий асари — «Ило-ҳиётнинг биринчи асослари». П. Платоннинг «Тимей», «Парменид» диалогларини шархлаган.