ПРОКОФЬЕВ Сергей Сергеевич

ПРОКОФЬЕВ Сергей Сергеевич [1891. 11 (23).4, Донецк вилояти Сонцовка қишлоғи — 1953.5.3, Москва] — рус композитори, пианиночи, дирижёр, халқ артисти (1947). Италия (1934), Швеция (1947) мусиқа академиялари аъзоси. Петербург консерваториясини композиция (1909), фортепиано ва ди-рижёрлик (1914) буйича тугатган. 1918—32 й. ларда АҚШ ва Европада яшаган, 1933 й. дан Москва консерва-торияси ҳузуридаги Олий маҳорат мактабида даре берган. Прокофьев ижоди 20-а. жаҳон мусиқа маданиятида бутун бир даврни ташкил қилади. У мусиқа санъатининг услубий, бадиий-ифодавий (айниқса, гармония, куй) тизимларини янгилаб, ўзига хос йўл очди ва кўпгина (жумладан, Ўзбекистон) композиторлар ижодига таъсир кўрсатди. Асарлари ҳаётбахшлиги, кучли ирода ва эркин руҳи, нафис лирикага бойлиги билан ажралиб туради. Деярли барча мусиқа жанрларига муро-жаат қилган Прокофьев мусиқий портрет устаси сифатида танилган. Ижодида мусиқали саҳна жанри асосий ўрин тутади. Унинг «3 апельсинга муҳаббат», «Оловли фаришта», «Уруш ва тинчлик» опе-ралари, «Ромео ва Жульетта», «Золушка», «Тош гул ҳақида хикоя» балетлари, «Александр Невский» кантатаси, чолғу концертлари, 1-, 5—7 – симфониялари, кўпгина камер-чолғу асарлари, кинофильмларга ёзган мусикалари 20-а. мусиқасининг мумтоз намуналаридир. Давлат мукофоти лауреати (1943, 1946, 1947, 1951).

Навоий театрида Прокофьевнинг «Золушка», «Оловли фаришта», сўнгги йилларда «Ромео ва Жульетта» асарлари саҳналаштирилган.