ПРОКУРАТУРА

ПРОКУРАТУРА (лот. procurare — ғам-хўрлик қилиш) — айрим мамлакатларда жиноий ишларни қўзғатиш, айбловни ёқлаш, суд процессида давлат ман-фаатларини ҳимоя қилиш ваколатлари юклатилган махсус давлат органи (органлар тизими). Дастлаб 13—14-а. ларда Францияда юзага келган. Бир қанча мамлакатларда Прокуратурага барча фуқаролар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг қонунларни аниқ ва бир хилда бажариши устидан назорат қилиш ва-зифаси ҳам киради. Муайян мамлакатларда Прокуратура суднинг таркибий қисми ҳисобланади, бошқаларида эса ташкилий жиҳатдан ундан ажратилган (қ. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси).